04.06.2019

«ЯШИЛ ИҚЛИМ ЖАМҒАРМАСИ» ИҚЛИМ ЎЗГАРИШЛАРИ ОЛДИНИ ОЛИШГА ЁРДАМ БЕРАДИ

Ўзбекистон Миллий матбуот анжуманида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати маркази «Яшил иқлим жамғармаси билан ҳамкорликни ривожлантириш» мавзуида матбуот анжумани ва давра суҳбати ўтказди. Тадбирда республика вазирлик ва идоралари вакиллари, олимлар ва журналистлар иштирок этди.

Маълумки, иқлим ўзгариши замонамизнинг энг глобал таҳдидларидан бирига айланган. Жаҳон метеорология ташкилоти маълумотларига кўра, кузатувлар тарихидаги энг илиқ 20 йил сўнгги 22 йилга, энг иссиқ тўрт йил эса охирги тўрт йилга тўғри келган. Иқлим ўзгаришининг бошқа фаол белгиларини ҳам кузатиш мумкин. Денгиз сатҳининг кўтарилиши, музликларнинг эриши, ер куррасининг барча минтақаларида кузатилаётган экстремал метеорологик ҳодисалар (сув тошқини, қурғоқчилик ва бошқалар) бунга далилдир.

Ўзбекистонда ҳам ўтган асрнинг ўрталаридан иқлимнинг мунтазам исиб бориши кузатилмоқда ва ҳар 10 йилда ўртача йиллик ҳарорат +0,29 даражага ошиб бормоқда.

– Яшил иқлим жамғармаси (ЯИЖ) глобал миқёсдаги ташаббус бўлиб, у кам-углеродли ва иқлимий барқарор ривожланишни молиялаштириш орқали иқлим ўзариши масалаларини ҳал этишга қаратилган. Жамғарма ривожланаётган мамлакатларда иссиқхона газлари ажратмаларини қисқартиришга ҳамда ҳимояга муҳтож ҳамжамиятларнинг иқлим ўзгаришининг муқаррар оқибатларига мослашишига ёрдам бериш мақсадида 2010 йил Канкун шаҳрида 194 мамлакат ҳукуматлари томонидан ташкил этилган. Бош қароргоҳи Кореянинг Сонгдо шаҳрида жойлашган. Ўзбекистонда ЯИЖ билаш ишлаш учун Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати маркази ваколатли орган ҳисобланади.

Матбуот анжуманида ЯИЖга тақдим этиш учун 3 та лойиҳа тайёрлангани, булар миллий мослашиш режасини ишлаб чиқиш, қишлоқ хўжалигини агрометеорологик таъминлаш ва иқлимга боғлиқ табиий офатлар хавфини камайтириш масалалари билан боғлиқлиги айтилди. Шунингдек, ЯИЖ билан ҳамкорлик, ЯИЖ маблағини олиш учун лойиҳавий таклифлар ишлаб чиқишда миллий ташкилотларга кўмак бериш, иқлим ўзгаришларининг салбий оқибатларини енгиллаштириш ҳамда иқлим ўзгаришига мослашиш бўйича халқаро тажриба ва мавзуга оид бошқа масалалар муҳокама этилди.

Мунозаралар давомида иштирокчилар фикр алмашиб, ОАВ вакиллари саволларига жавоб олишди.

 

Дилдора ЙЎЛДОШЕВА,

 «Ўзбекистон овози» мухбири.



Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: