28.05.2019

«БЕШ ТАШАББУС, БЕШ ИМКОН»

Ўзбекистон ХДП Сурхондарё вилоят ва Шўрчи туман кенгашлари Ёшлар иттифоқи туман кенгаши билан ҳамкорликда «Беш ташаббус, беш имкон» ёшлар форумини ўтказди.

Тадбирда ҳудуддаги умумтаълим мактаблари ҳамда касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари иштирок этди.

Халқ депутатлари Сурхондарё вилоят Кенгаши депутатлари, партия ходимлари иштирокида ўтказилган ёшлар билан учрашувда 5 та ташаббуснинг аҳамияти хусусида фикр алмашилди.

Шундан сўнг гандбол бўйича мусобақа ташкил этилди. Унда тумандаги 15-сонли умумий ўрта таълим мактаби жамоаси ғалаба қозониб, бош совринга эга бўлди.

Шу куни Сурхондарё вилоят Кенгаши депутати Райҳон Раҳимова ўзи ўқиган мактабга китоб жамланмалари ва жавонларини совға қилди.

 

Холбой ТОҒАЙМУРОДОВ,

Ўзбекистон ХДП Сурхондарё вилоят кенгаши сектор мудири.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: