Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Sentabr 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 31 1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30 1 2 3 4 5 6
28.05.2019

ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИГА ҲУЖЖАТ ТОПШИРГАН АБИТУРИЕНТ 100 МИНГ СЎМДАН ОРТИҚ ПУЛ ТЎЛАЙДИ

Жорий йил мактаб, лицей ва коллежларни тугаллаб, биринчи йил олий таълим муассасаларига ҳужжат топшираётган абитуриентлар бундан мустасно

Миллий матбуот марказида Давлат тест маркази томонидан «Тест топшириқларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда абитуриентлар учун яратилган имкониятлар» мавзуида матбуот анжумани ўтказилди.

Тадбирда Президентимизнинг 2019 йил 14 майдаги олий таълим муассасаларига тест синовлари орқали қабул қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишда миллий ҳамда халқаро баҳолаш тизими сертификатларини татбиқ қилиш тўғрисидаги қарори асосида олий таълим муассасаларига ўтказиладиган қабул тест синовлари жараёнида абитуриентлар учун бир қанча имтиёз ва имкониятлар яратилганлиги таъкидланди.

— 2019/2020 ўқув йили қабулидан бошлаб абитуриентлар ўқишга кириш учун Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилиш, жорий ўқув йилидан бошлаб абитуриентга ўзи рўйхатдан ўтадиган, аниқроғи, доимий истиқомат қиладиган жойида ёки ўзига қулай бошқа ҳудудда тест синовида иштирок этиш ҳуқуқига эга, — дейди Давлат тест марказининг абитуриентларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари, вазифалари, тест синовларига тайёргарлик ишлари бошқарма бошлиғи Диёрбек Қўчқоров. — Бу ортиқча вақт, маблағ сарфланишининг олдини олади. Шунингдек, абитуриент бир вақтнинг ўзида олий таълим муассасасига ўқишга киришда фанлар мажмуаси кетма-кетлиги бир хил бўлган жами учта бакалавриат таълим йўналишида танловда иштирок этиши мумкин. Бунда таълим йўналишини танлашда тест синови топшириладиган фанлар мажмуасининг мослиги эътиборга олинади. Шу билан бирга абитуриент тест синовлари ўтказиладиган куни паспорти ва ДТМ рухсатномаси билан белгиланган жойга кўрсатилган вақтдан кечикмай келиши шарт. Агарда у белгиланган вақтдан кечикиб келадиган бўлса, тест синовларига киргизилмайди. Чунки, бу йил ҳам тест синовлари икки сменада ташкил этилади. Биринчи смена, яъни абитуриентларни тест синовларига кириш вақти соат 07:30 дан 08:00 гача, иккинчи смена соат 14:30 дан 15:00 гача этиб белгиланган. Боиси, уч соат давом этадиган тест синовлари биринчи смена соат 11:00 да тугайди, иккинчиси 18:00 да якунига етади. Буларнинг жавоблари эса эртаси куниёқ маълум қилиниши лозим. Шу сабабдан ҳар бир дақиқа ҳисобга олингин. Бундан ташқари абитуриент тест топшириқлари китоби ва ўзига тегишли жавоблар варақасини текшириши, тест материаллари нуқсонсизлигига ишонч ҳосил қилиши, бирон камчилик аниқланган тақдирда дарҳол гуруҳ назоратчисига хабар бериши, жавоблар варақаси тўғри тўлдирилишини таъминлаши каби қоидаларга сўзсиз амал қилиши лозим.

Шунингдек, журналистларнинг олий таълим муассасаларига абитуриентлар қачондан бошлаб ҳужжат топшириши мумкинлиги ҳамда бу йил ҳужжат топшираётган абитуриентлар қанча миқдорда пул тўлаши кераклиги хусусидаги саволларига ДТМ бошқарма бошлиғи Диёрбек Қўчқоров шундай жавоб берди.

— Бу йилги олий таълим муассасаларига абитуриентлардан ҳужжат қабул қилиш ўтган йилгидек 15 июндан 15 июлгача давом этади. Янгилик сифатида шуни айтиш керакки, абитуриентлар олий таълим муассасаларига ҳужжат топширганлиги учун 101 минг сўмдан ортиқ пул тўлаши лозимлиги белгиланди. Бу пул тўлаш тизими халқаро тажрибаларда ҳам мавжуд. Яъни бир қатор ривожланган давлатларда олий таълим муассасаларига абитуриентлар пул тўлаш орқали ҳужжат топширади. Бундан ташқари пуллик тизимни жорий этилиши тест синовларига умуман тайёргарлиги бўлмаган, омадини синаб кўриш учун, яъни таваккалига топшираётган абитуриентларда масъулиятни оширади. Яна шуни қўшимча қилиб айтиш мумкинки, бу йил мактаб, лицей ва коллежларни тугаллаб, биринчи йил олий таълим муассасаларига ҳужжат топшираётган абитуриентлардан ҳужжат топширганлик учун пул олинмайди.

Шунингдек, тадбирда абитуриентлар ҳуқуқлари ҳақида ҳам тўхталиб ўтилди.

Таъкидланишича, чет тилини билиш даражаси бўйича тегишли сертификатга эга абитуриентлар давлат томонидан қўллаб-қувватланади.

Бундан ташқари, тест синовлари натижасидан норози бўлган абитуриентлар белгиланган муддатда Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссияси томонидан тасдиқланган апелляция комиссиясига ёзма ёки электрон шаклда апелляция шикоятини бериши мумкин.

 

Тоштемир ХУДОЙҚУЛОВ,

«Ўзбекистон овози» мухбири.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: