Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Sentabr 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 31 1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30 1 2 3 4 5 6
21.05.2019

ГЕНДЕР ТЕНГЛИКНИ ТАЪМИНЛАШДА КАСАБА УЮШМАЛАРИНИНГ ЎРНИ ҚАНДАЙ?

Самарқандда «Хотин-қизларнинг ижтимоий-иқтисодий аҳволи ва гендер тенгликни амалга оширишда касаба уюшмаларининг иштироки» мавзуида халқаро семинар бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси томонидан ўтказилган тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси масъул ходимлари, Халқаро меҳнат ташкилоти, Халқаро касаба уюшмалари конфедерацияси, касаба уюшмалари умумконфедерацияси ҳамда хорижий давлатларнинг касаба уюшмалари ташкилотлари вакиллари иштирок этди.

Семинар кун тартибидан меҳнат соҳасида гендер тенгликни амалга оширишда касаба уюшмаларининг иштироки бўйича Ўзбекистон тажрибаси ҳақида маълумот бериш, келгусида Халқаро меҳнат ташкилотининг меҳнат ва бандлик соҳасидаги тенг ҳуқуқ ва имкониятларини таъминловчи асосий стандартларни, мос техник конвенциялари ва тавсияларини тўлиқ амалга ошириш мақсадида ижтимоий музокараларни такомиллаштириш, шунингдек, бу борада халқаро тажрибани ўрганиш каби масалалар ўрин олган эди. Қатнашчилар ўз маърузаларида ушбу жиҳатларга алоҳида эътибор қаратиб, мамлакатимизда тўпланган тажриба ва айни пайтда олиб борилаётган ишларни қайд этди. Шунингдек, бу борада ўз таклиф ва тавсияларини билдирди.

— Кейинги йилларда мамлакатимизда меҳнат муносабатлари соҳасида халқаро талаблардан келиб чиқиб, кўплаб янгиликлар жорий этилди, — дейди Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси раиси ўринбосари Б.Маҳмадалиев. — Меҳнаткашларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, жумладан, хотин-қизларнинг ҳуқуқларини тўла кафолатлаш борасида яхшигина тажриба тўпланди. Буни халқаро ташкилотлар мутахассислари ҳам эътироф этмоқда. Бугунги семинарда ҳам бу борада эришган натижаларимиз билан бирга олдимизда турган вазифаларни белгилаб олиш, хорижлик мутахассислар билан фикрлашиш кўзда тутилган.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Д.Файзиева, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси ўринбосари М.Нурматова мамлакатимизда хотин-қизларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқларини таъминлаш соҳасидаги қонунчиликнинг такомиллаштирилиши, гендер тенгликни таъминлашда юртимиз тажрибаси ҳақида сўз юритди.

Ўз навбатида, Халқаро касаба уюшмалари конфедерацияси эксперти Года Невераускайте, Халқаро меҳнат ташкилотининг ижтимоий масалалар бўйича мутахассиси Жасмина Папа дунёда ва минтақада гендер тенгликни таъминлашда халқаро касаба уюшмалари конфедерациясининг позицияси, ижтимоий ҳимоя сиёсати гендер аспектлари бўйича фикрларини билдирди.

Хусусан, Жасмина Папанинг қайд этишича, айни пайтда дунё миқёсида эркаклар ва аёллар ойлик маоши ўртасидаги фарқ 20 фоизни ташкил қилади. Бунинг асосий сабаби аҳолининг заиф қатлами етарлича ижтимоий ҳимояга олинмагани, аёлларнинг рўзғор ишларига кўпроқ аралашиб қолиши, кўп вақтини фарзанд тарбияси, оила юмушларига ажратиши билан боғлиқ. Ноформал ишда фаолият юритаётганлар ҳам кўпроқ хотин-қизлардир. Бундай ҳолатларнинг олдини олиш учун норасмий ишга жалб қилинганларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, гендер тенгликни таъминлаш механизмларини такомиллаштириш, миллий талабларни эътиборга олган ҳолда оиладаги масъулиятни тенг тақсимлаш масалаларини рағбатлантириш лозим.

Семинар якунида билдирилган фикрлар асосида тавсиялар қабул қилинди.

 

Ғ.ҲАСАНОВ,

ЎзА мухбири.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: