Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Oktabr 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
30 1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30 31 1 2 3
21.05.2019

АНДИЖОНЛИКЛАР КАТТА ЛОЙИҲАЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШГА ҚОДИР

Зулайҳо АКРОМОВА, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзХДП фракцияси аъзоси:

— Давлат раҳбарининг Андижон вилоятига ташрифи давомида бир йил аввал қўйилган вазифалар ижроси таҳлил этилди, ташаббуслар натижаси кўринди, эътироф этилди. Аммо ҳаёт давом этади, янги, янада юқори марралар кўзланган дастурларга қўл урилмоқда.

Президент Андижон шаҳри Бош режаси асосида амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишди. Уларга мувофиқ, 2019-2020 йилларда Андижон шаҳрида аҳолининг уй-жойга бўлган талабини қоплаш мақсадида 150 та кўп қаватли уй қурилади.

Жумладан, барак шаклидаги эски уйлардан бўшаган Мустақиллик маҳалласи ҳудудида 70 та 9 қаватли уй барпо этилади. Бу минглаб андижонликлар бугунги кун нафасини ўз ҳаётларида ҳис этишлари учун очиладиган имкон эшигидир.

Бир йил аввал берилган топшириқлар ижроси вилоят қиёфасини бирмунча янгилаб, инсонлар ҳаётига ижобий таъсир этган, деган тугал хулосага асослар етарли.

Президентимизнинг бу йилги ташрифи аҳамиятини англаш учун, албатта, андижонлик бўлиш шарт эмас, назаримда. Зеро, ташриф давомидаги йўналиш диққат билан кузатилса, бир вақтнинг ўзида берилган топшириқлар ижроси ва янги мақсадларни белгилашга устуворлик берилгани ойдинлашади. Айниқса, ташрифнинг Хонобод шаҳридан бошланганида улкан рамзий маъно бор.

Атиги бир йил аввал шаҳар аҳолиси ташрифни ҳаяжон билан кутган ва катта умид билан кузатган бўлса, бугун унинг ширин мевасидан баҳраманд бўлдилар, дейиш мумкин. Президентимиз 2017 йил июнь ойида бу ерга ташриф буюриб, ижтимоий-иқтисодий шароит билан яқиндан танишган, вазиятни тубдан яхшилаш бўйича чора-тадбирлар белгилаб берган эди. Шу асосда 2017-2019 йилларда Хонобод шаҳрини комплекс ривожлантириш бўйича дастур ишлаб чиқилди. Унга 3 минг 200 дан зиёд лойиҳа киритилиб, 500 миллиард сўм маблағ йўналтирилди. Шаҳарнинг Анҳор маҳалласи ҳудудидаги собиқ 4-автокорхона ҳудудида бугун 13 та корхона фаолият юритмоқда. Уларда жами 685 киши ишлайди. «Xon tex city» масъулияти чекланган жамияти шулардан бири. Ўтган йили ишга туширилган корхонада 300 га якин хотин-қиз иш билан таъминланган. Корхона ишсиз юрган опа-сингилларимиз учун айни муддао бўлди.

Қувонарлиси, Андижон вилоятида 2019-2020 йиллар мобайнида умумий қиймати 25 трлн. 181 млрд. сўм бўлган 908 та лойиҳадан иборат инвестиция дастури ишлаб чиқилган. Ушбу лойиҳалар жами 1,7 млрд. доллар тўғридан-тўғри хорижий сармояни ўзлаштириш ва 35 мингдан зиёд иш ўрни яратиш имконини бериши билан аҳамиятлидир.

Агар бугунги кунда вилоятда меҳнатга яроқли аҳолининг 30 фоизига иш ўринлари зарурлигини инобатга олсак, ушбу лойиҳалар аҳамияти янада яққолроқ намоён бўлади.

Бир сўз билан айтганда, давлат раҳбарининг Андижон вилоятига ташрифи бошланган улкан ўзгариш ва янгиланишларга бугунги кун нафасини берди. Ташриф давомида тақдим этилган лойиҳалар, муҳокама қилинган масалалар таҳлили шундай хулоса қилиш мумкинлигидан далолат бермоқда. Демак, аҳолиси энг зич жойлашган, аммо салоҳияти юқори бўлган вилоятда яқин келажакда амалга ошириладиган улкан ишларнинг аниқ йўналишлари белгиланди. Уларнинг ижобий натижа беришига ишонч билан қарашимиз керак. Чунки Андижондаги имкониятлар юқори даражадаги лойиҳаларга қўрқмасдан қўл уришга имкон беради.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: