07.05.2019

ЁШЛАРНИНГ 200 ТА МАЪРУЗАСИ

Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университетида олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўз РФА Ион-плазма ва лазер технологиялари институти билан ҳамкорликда анжуман бўлиб ўтди. Унда электроника, энергия тежамкор технологиялар ва қайта тикланувчи энергия манбалари, механика, машинасозлик, саноат экологияси, геология-қидирув, кончилик иши ва металлургия каби йўналишлар бўйича ялпи ва шўъба мажлислари ўтказилди.

Иқтидорли ёшлардан 200 нафари илмий изланишлари, техник лойиҳалари ва инновацион ишланмалари бўйича маърузалар қилишди.

Конференцияда Ўзбекистон Фанлар академияси Ион-плазма ва лазер технологиялари институтида Тошкент давлат техника университетининг 5 та профилли кафедралари филиаллари очилгани қайд этилди. Келгусида улар фаолияти ривожлантирилиб борилади, ёш тадқиқотчиларнинг рационализаторлик таклифлари таҳлил этилади ҳамда илмий-техник лойиҳалар ва инновацион ишланмалар натижалари ишлаб чиқаришга татбиқ қилинади.

Шунингдек, тадбирда Техника университети ўқитувчилари университетда қилинаётган илмий-тадқиқот ишлари асосан реал иқтисодиёт тармоқлари корхоналарининг долзарб техник, технологик ҳамда хомашё муаммолари ечимини ҳал этишга қаратилгани ҳақида маълумот берди. Хусусан, саноат корхоналарида сарф-харажатни камайтириб, ишлатиладиган хомашёларни маҳаллий материалларга алмаштиришга, энергия ва ресурс тежамкорлигига эришиш орқали иқтисодий самарадорликни оширишга ҳам алоҳида эътибор берилмоқда.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: