Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Sentabr 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 31 1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30 1 2 3 4 5 6
30.04.2019

«АГРОБАНК» КРЕДИТЛАРИ ЎЗАРО ИШОНЧГА, ЯНГИ ИШ ЎРИНЛАРИ ЯРАТИЛИШИГА ХИЗМАТ ҚИЛМОҚДА

2019 йилнинг 1 апрель ҳолатига кўра, «Агробанк» АТБ томонидан ажратилган инвестицион кредитлар қолдиғи 4 триллион 974 миллиард сўмни ташкил этди. Ушбу кредитлар саноат, қишлоқ хўжалиги, қурилиш ва транспорт, моддий-техник таъминотига ҳамда иқтисодиётнинг бошқа соҳаларига йўналтирилди. Мазкур ишлар билан таништириш мақсадида ОАВ ходимлари учун пресс-тур ташкил этилди.

Биринчи манзил Тошкент вилояти, Оққўрғон туманидаги «Maxim gold tex» АЖ бўлди. 132,7 миллиард сўм миқдоридаги «Агробанк» кредити ҳисобидан фаолиятини бошлаган мазкур корхона пахта толасидан калава ип ишлаб чиқаришга ихтисослашган. 2018 йилда 51 миллиард сўмлик калава ип ишлаб чиқарилган. Бугунги кунда 250 ишчи меҳнат қилаётган «Maxim gold tex» маҳсулотлари ички бозордан ташқари хорижга ҳам чиқарилмоқда.

Оққўрғондан Паркент тумани томон юрдик. «Lalaku» гигиеник маҳсулотлари тайёрланадиган «Soft gigienik» МЧЖ фаолияти билан танишдик. Корхонада йилига 2 миллион донадан зиёд болалар гигиеник воситалари ишлаб чиқарилаётган экан.

— 2009-2010 йилларда бизнес режамизни олиб, баъзи бир банкларга борганимизда бизга ишонишмаган эди, — дейди «Soft gigienik» МЧЖ муассиси Ҳабибулла Абдиев. — «Агробанк»дагилар эса бизга 395 минг АҚШ доллари миқдорида кредит беришди. Қибрайда иш бошладик, барчаси режа асосида кетаётганди, секин-аста кредитнинг бир қисмини ҳам тўладик. Кейинчалик кичкина ўғлим бизнесни кенгайтириш учун банкдан 970 минг АҚШ доллари миқдорида яна қарз олди.

 Шундан сўнг фаолиятимизни Паркентда давом эттирдик. «Lalaku» 3-4 йил аввал бизни бозорда умуман йўқ эди. Танишларим Ўзбекистон бозорида болалар гигиеник воситаларига талаб кам бўлади, ишни бошлашдан аввал яхшилаб ўйлаб кўр, деб айтишганди. Ҳозирги кунда маҳсулотларимиз хорижникидан арзон, маҳаллий маҳсулотлар билан бир хил нархда. Лекин бошқаларга қараганда бир мунча қулайликлари бор бўлиб, материали тўқиб чиқарилган. Ишлаб чиқариш жараёни жуда ҳам мураккаб, лекин бола ва онага шунга яраша қулайликлар яратади.

Мазкур болалар гигиеник воситалари учун дарахтдан олинган пахта хомашёсини ишлатамиз. Бундай пахта Бразилия, АҚШ, Таиландда етиштирилади. Ғўзани пахтасига сув тушса бир жойда тўпланиб қолади, тарқалмайди. Лекин ёғочни пахтаси шимувчан бўлади. Шунинг учун гигиеник ишларда ёғоч пахтасидан фойдаланилади.

Бир грамм миқдоридагиси 100 грамм сув шимиб оладиган материалимиз бор. Уни сиқсангиз ҳам сув қайтиб чиқмайди, ушбу материални Франциядан олиб келамиз. Маҳаллий маҳсулотлардан фойдаланиш бўйича ҳам изланишлар олиб бораяпмиз. Яқинда маҳаллий клейлардан намуналарни лабораторияга жўнатдик.

Банкларнинг кредит бўлимларида ўз фикрига эга, таҳлил қила оладиган мутахассислар фаолият кўрсатиши керак, деб ўйлайман. Сабаби кредит олувчини мақсадини тушунадиган, келажагини башорат қила оладиган, бир сўз билан айтганда, одам ажратадиган бўлиши лозим. Ана шунда кредит муаммога айланмайди. Мақсадли сарфланади. Иш ўринлари кўпаяди. Ҳар икки томон учун ҳам манфаатли бўлади. Албатта, мен ҳам фойда кўрганман, вақтида фоизини ҳам тўлаганман. Бугун 10-15 миллиард АҚШ долларилик олди-соттимиз ҳам банк орқали бўляпти, банкни хизмати борми, даромадини оляпти, бу пул айланмаси. Банк ўз ресурсини керакли жойга ишлатиши керак. Шунда банкнинг режаси бажарилади, бойийди. Агар банк ишини тўғри йўлга қўймаса, пул айланмаси камаяди, қотиб қолиб, фақатгина пул сақловчи вазифасини бажаради. Пулни айлантириш учун кредитлар бериб, одамларни уйғотиб, ишга солиш керак.

Кредитдан мақсад нима? Бир фуқарони яхши ғояси бор, лекин маблағи йўқ. Ўша одам кредит олади. Кредит бу хамиртуруш. Нон қилиш учун хамиртуруш керак. У бўлмаса нон ҳам бўлмайди. 2017 йили 2,5 миллиард АҚШ доллари миқдорида кредит олиб, дастгоҳ сотиб олдик ва ишимизни кенгайтирдик. Ўзимизни пулимиз етмасди. Кейин ишлаб чиқаришни ривожлантириш эвазига кредитни ёпдик.

Бугунги кунда корхонамизда «Lalaku»дан ташқари «Soft Prima» «Sahara» ва «Jonny baby» номли брендлар асосида болалар гигиеник воситалари ишлаб чиқаряпмиз. 3 сменада ишлаяпмиз. 200 дан ортиқ ишчимиз бор. Ички бозордан ташқари Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистонда маҳсулотларимизга талаб бор. Шу кунларда Туркия ва БАА давлатларига синов учун товар юборганмиз. Яқинда яна иккита ускуна олиб келиб ўрнатмоқчимиз. Бу режамиз амалга ошгач, яна 100 дан ортиқ одам иш билан таъминланади.

Бугунги кунда кўплаб банклар кредит таклиф қилишмоқда. Лекин чанқаб турганингизда сув берган, омад кетганида суянчиқ бўлган «Агробанк» биз учун қулай ва қадрли. Шунинг учун барча пул айланмаларимизни «Агробанк» орқали амалга оширяпмиз.

«Агробанк» томонидан ўтказилган пресс-тур давомида билганларимиздан, билмаганларимиз кўп эканлигига яна бир бор амин бўлдик.

 

Шаҳбоз САИДОВ,

«Ўзбекистон овози» мухбири.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: