16.04.2019

«МАҲАЛЛА» ЭЛЕКТРОН МАЪЛУМОТЛАР БАЗАСИ ИШГА ТУШИРИЛАДИ

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши томонидан «Аҳоли муаммолари билан ишлашда маҳалла институтининг мавқеини ошириш чора-тадбирлари» мавзуида брифинг ўтказилди.

— Дунёда ўхшаши йўқ ноёб тузилма маҳалла алоҳида институт сифатида шаклланди, аҳолига энг яқин халқчил тузилмага айланди, — дейди Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши бошқарув раиси Шавкат Жавлонов. — Шунингдек, Президентимизнинг 2019 йил 2 апрелдаги «Аҳоли муаммолари билан ишлашда маҳалла институтининг мавқеини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони бу йўлда ғоят муҳим ҳуқуқий қадам бўлди. Фармоннинг қабул қилиниши фуқаролар йиғинларининг муштарак манфаатларини ифода этадиган уюшмага бирлашиш ҳуқуқларини рўёбга чиқариш, уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари билан ўзаро ҳамкорлигини янада ривожлантиришнинг ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирларини белгилаб берди.

Вазирлар Маҳкамасига Республика маҳаллалар кенгаши томонидан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашганлик, фуқаролар йиғини қарорини бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик ҳамда фуқаролар йиғини раиси фаолиятининг кафолатларини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик белгилашни назарда тутувчи янги таҳрирдаги «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги қонун лойиҳасини, тайёрлаш вазифаси юклатилди. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг малакасини ошириш ҳамда кадрларни маҳалла бошқаруви жараёнига мақсадли қайта тайёрлаш бўйича амалдаги ўқитиш тизимига оид муаммоларни ўрганиш асосида уни янада такомиллаштириш юзасидан таклифларни, фуқаролар йиғинлари, уларнинг ходимлари ва жамоатчилик асосида фаолият юритаётган шахслар фаолиятини рейтинг баҳолаш мезонлари асосида рағбатлантириш тартибини ишлаб чиқиш белгиланди.

Шунингдек, фармонга асосан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига фуқаролар йиғинлари томонидан фойдаланиб келинаётган давлат мулки бўлган биноларни бириктирилган ер майдонлари билан биргаликда хатловдан ўтказиш, уларни белгиланган тартибда фуқаролар йиғинларига мулк ҳуқуқи билан берилишини ҳамда ҳар чоракда тасдиқланган график асосида ҳудудий марказларда «Маҳалла маркази» мажмуалари ва намунавий лойиҳалар асосида фуқаролар йиғинлари биноларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ҳолати тўғрисида ахборот бериб бориш тоширилди ва Республика маҳаллалар кенгаши ходимларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш ҳуқуқи берилмоқда.

Эндиликда, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ва туман (шаҳар) кенгашлари ҳамда фуқаролар йиғинлари ходимларини уларнинг вазифалари, фаолият йўналишлари билан боғлиқ бўлмаган йиғилишлар ва бошқа тадбирларга жалб қилиш, уларнинг фаолиятига асоссиз аралашиш, тааллуқли бўлмаган вазифаларни юклаш, шунингдек, фуқаролар йиғинлари балансида бўлган биноларни бошқа шахсларга бириктириш ёки асоссиз равишда олиб қўйиш тақиқланади.

Шу билан бирга Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги билан биргаликда «Электрон ҳукумат» тизими доирасида «Маҳалла» электрон маълумотлар базасини ишга тушириш белгиланган.

Бир сўз билан айтганда, тизимни ривожлантириш бўйича олиб борилаётган кенг кўламли ишлар маҳалла институтини ҳар томонлама ривожлантириш, иш фаолиятини янада жонлантиришга хизмат қилади.

 

Тоштемир ХУДОЙҚУЛОВ,

«Ўзбекистон овози» мухбири.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: