Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    May 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
29 30 1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30 31 1 2
16.04.2019

«КИТОБ БИЛАН МЕҲР УЛАШИНГ»

Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши, Тошкент шаҳар ва Яшнобод туман партия кенгашлари ҳамкорлигида Яшнобод туманидаги 103-сонли мактаб-интернатда китоб улашиш тадбири ўтказилди.

— Муассасамизда 296 нафар бола таълим-тарбия олади. — дейди 103 – сонли мактаб-интернат директори Санам Ражабова. – Шундан 102 нафари «Меҳрибонлик» уйи тарбияланувчиси бўлса, 194 нафари мактаб-интернат ўқувчиларидир. Бундан ташқари, даун синдроми билан касалланган болалар ҳам ўқитилади.

Учрашув давомида депутатлар китобхонликнинг ҳаётимиздаги ўрни хусусида сўз юритишди.

— Учувчи бўлишни орзу қиламан, — дейди мактаб-интернатнинг 8-синф ўқувчиси Қурбон Қуронбоев. — Дарслардан бўш пайтларда кўп китоб ўқийман. Рус тили, математика фанларини яхши кўраман. Футбол мусобақасига қатнашиб тураман. Турли тўгаракларга қатнайман. Бугун китобларим сони кўпайди. Уларни ўқиб ўртоқларимга сўзлаб бераман.

«Китоб билан меҳр улашинг» шиори остидаги тадбирлар бошқа ҳудудларда ҳам ўтказиляпти.

 

Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши

Ахборот хизмати.



DB query error.
Please try later.