Вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказларида қуйидаги шахсларга бепул ёрдам кўрсатилади:
— чин етимлар;
— I ва II гуруҳ ногиронлари;
— болаликдан ногиронлар;
— 1941-1945 йиллардаги уруш фахрийлари ва ногиронлари ҳамда уларга тенглаштирилган шахслар;
— 1941-1945 йиллардаги уруш йилларида меҳнат фронти иштирокчилари;
— ишламаётган пенсионерлар;
— Чернобил АЭС ҳалокатини бартараф этишда иштирок этган шахслар орасидан ногиронлар;
— байналмилал жангчилар;
— фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан нафақа олаётган кам таъминланган оилалар аъзолари;
— ижтимоий аҳамиятга эга касалликларга чалинган шахслар;
— 15-17 ёшли ўсмирлар ва чақирув комиссиялари йўналишлари бўйича чақирув ёшидаги (18-27 ёшли) шахслар.
ЙЎЛ ПАТРУЛ ХИЗМАТИ ХОДИМИ ТРАНСПОРТ ВОСИТАСИ ҲУЖЖАТЛАРИНИ ТЕКШИРИШ УЧУН ТЎХТАТИЛГАНДА
Йўл патрул хизмати ходими томонидан транспорт воситаси ҳужжатларни текшириш учун тўхтатилганда, фақат ушбу ҳужжатларни текшириш жараёнида аниқланган қоидалар бузилиши бўйича чоралар кўрилади.
Қоидалар бузилиши визуал кузатув ёки махсус мослама ёрдамида қайд қилинганда, йўл патрул хизмати ходими ҳайдовчига дастлаб айнан содир этган қоидалар бузилишини тушунтириб, шундан сўнг ҳужжатларни текшириб, тегишли чоралар кўради.
Транспорт воситаси тўхтатилганида, ҳайдовчи йўл патрул хизмати ходими айнан тўхтатилган ҳудудда дислокацияга асосан хизмат ўтаётганлиги ҳақида дислокациянинг кўчирмаси билан шу жойнинг ўзида танишиши мумкин.
Адлия вазирлигининг телеграмдаги
«Huquqiy axborot» канали.