Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Aprel 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30 1 2 3 4 5
08.04.2019

СЎЗ – ФЕСТИВАЛЬ ИШТИРОКЧИЛАРИГА

Ўтмиши улуғ халқнинг келажаги буюк бўлади

Тўхташ Аннаев, Термиз Археология музейи илмий ходими:

– Марказий Осиёда ягона ҳисобланган музейимизда 100 мингдан ортиқ экспонат сақланмоқда. Минг йиллардан сўзлагувчи топилмалар орасида соз чалаётган аёллар тасвирланган ҳайкалчалар бор. Бу эса Сурхон заминида қадимдан маънавият, маърифат, хусусан, бахшичилик санъати ривожланганидан далолат беради.

Шу ўринда «бахши» сўзининг маъноси хусусида қисқача тўхталмоқчиман: «Бахши» – совға, туҳфа, инъом, бахт, деганидир. Ўқитувчи, муаллим, устоз маъноларини ҳам англатади. Бахшилар эзгулик, мардлик, яхшилик, меҳр-оқибатни тараннум қилади. Тинчликни мадҳ этиб, Ватанни улуғлайди. Термизийлар юртига ана шундай инсонлар жамулжам бўлганидан хурсандмиз.

 

Жайхун соҳилида дунё бахшилари жамулжам бўлди

Азизбек бахши Зиёев, (Тожикистон):

– Ўтган икки йил давомида Ўзбекистон ва Тожикистон Республикалари ўртасидаги иқтисодий, сиёсий, маданий-маърифий ва бошқа соҳалардаги алоқалар юксак босқичга кўтарилди. Мамлакатлараро автомобиль, темир йўл ва ҳаво қатновининг йўлга қўйилганини эса икки биродар халқ учун тарихий янгилик бўлди, дейиш мумкин.

Халқаро фестиваль олдидан Ал Ҳаким ат Термизий қадамжосида бўлдик. Термиз халқаро аэропорти, темир йўл вокзали, Археология музейини томоша қилдик. Таассуротларни сўз билан ифодалаш мушкул. Қадим Жайхун соҳилида тантана қилинаётган айём барчага олам-олам завқ-шавқ улашаяпти, десам муболаға қилмаган бўламан.

Дўмбира тутганимга қирқ йилдан ошди. Дунёнинг ўндан ортиқ давлатида бўлганман. Францияда ўтказилган халқаро анжуманда ғолибликни қўлга киритгандим. Термиз фестивалидан ҳам умидим катта.

 

Меҳмондўстликни сизлардан ўрганиш керак

Алексей Родин, сайёҳ (Россия):

– Термизга биринчи марта келишим. Меҳмондўст халқингиз яхши таассурот қолдирди. Ўзбекларга хос анъана ва урф-одатлар ҳайратимни оширди. Сурхон санъат саройи ҳудудида ташкил қилинган кўргазмани томоша қилдим. Наво ва қўшиқлар турли тилларда янграётган бўлса-да, кишига ҳузур бахш этади. Санъат – дилларни бирлаштирувчи мустаҳкам кўприк, деганлари аслида шу бўлса керак. Осмони мусаффо, юрти тинч, дастурхони тўкин элнинг қувончли кунлари кўп бўлсин.

Глобаллашув жараёнлари, «оммавий маданият» ниқоби остидаги маънавий таҳдидларнинг хавфи тобора ортаётган бугунги даврда мана шундай миллий қадриятлар, қадим илдизларга мурожаат ёшларни ўзлигини англашга, оқдан қорани фарқлашга ўргатади, деб ўйлайман.

 

Айём шукуҳи барчага қувонч бахш этмоқда

Анна Жумма Шарван, бахши (Афғонистон):

– Меъморчилик, наққошлик, ганчкорлик, зардўзлик, мусиқа, оғзаки адабиёт намуналари фольклор ҳисобланади. Термизда илк бор ўтказилаётган Халқаро бахшичилик санъати фестивалида уларнинг барчаси мужассамлашган. Кенг майдонда кулолчилик маҳсулотлари намойиш қилинмоқда. Дорбозлар, зардўзлар, новвойлар, ҳунармандлару темирчиларга кўзингиз тушади. Куй ва қўшиқлар авжига чиққан. Айтишув, ўлан ва алёрлардан ҳамма хурсанд.

Ўзбек-афғон халқи азалдан дини, урф одатлари, анъаналари бир-бирига ўхшаш халқ. Минг йилликлар қаъридан бизгача етиб келган дурдона қадриятларимиз, урф-одатларимиз, маросимларимизни, маданий мерос дурдоналарини асраб-авайлаш, халқ оғзаки ижодиётининг қадимий анъаналарини тиклаш ва миллий қадриятларни авлодларга янада бойитиб етказиш биз бахшиларнинг мақсади ва бурчидир.

Тантаналарни кўриб, сизларга ҳавасим келди. Давлатингиз раҳбарининг бевосита ташаббуси билан бахшичилик санъати қайта дунёга келган бўлса, яқин келажакда янада тараққий этишига ишонаман...

 

«Ўзбекистон овози» мухбири

Абдумалик ҲАЙДАРОВ ёзиб олди.



DB query error.
Please try later.