02.04.2019

ЙИГИТЛАР ҲАРБИЙ ХИЗМАТГА КУЗАТИЛДИ!

Шу кунларда Хоразм вилоят мудофаа ишлари бошқармаси йиғув пунктида муддатли ҳарбий хизматга чақирилган йигитлар Қуролли Кучлар сафига тантанали кузатилмоқда.

Чақирилувчиларнинг навбатдаги гуруҳини кузатиш маросимида давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, чақирилувчиларнинг ота-оналари, ёшлар иштирок этди.

— Саралаш тест синовлари белгиланган қоидалар асосида ташкил этилди, — дейди Урганч шаҳар мудофаа ишлари бўлими бошлиғи Фахриддин Зоиров. — Шунингдек, олий тоифали шифокор ва мутахассислардан иборат тиббий комиссия йигитларнинг саломатлигини кўрикдан ўтказди. Жисмонан соғлом, маънан баркамол ва интеллектуал салоҳиятли ўғлонлар миллий армиямиз сафида ҳарбий хизматни адо этиш учун мамлакатимизнинг турли ҳудудларидаги ҳарбий қисмларга йўл олмоқда.

Суратда: Фарзандлари Ватан ҳимоячиси бўлганидан аввало оналар хурсанд.

 

ЎзА фотомухбири

Шоназар ҚОРИЕВ олган сурат.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: