Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Aprel 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30 1 2 3 4 5
26.03.2019

ЎЗБЕКИСТОН – ИСРОИЛ: УНИВЕРСИТЕТЛАРНИНГ ҚЎШМА ДАСТУРЛАРИ ИЛМ-ФАН РИВОЖИГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ

Исроил давлати ўзининг бой маданий-тарихий обидалари, диққатга сазовор жойлари, шунингдек, юқори даражада ривожланган иқтисодиёти билан дунёга машҳурдир. Бу ерда Благовешение ибодатхонаси, Авлиё Гавриил черкови, Сепфорис миллий парки, Рождество Христово ибодатхонаси, авлиё Иеронимнинг ҳужраси, Кармелий ордени монастири, Илья пайғамбарнинг ғори, Бахаитлар ибодатхонаси, Хайфа синагоги, Бурж-ал-Султон кўриқлаш минораси, Авлиё Франциск монастири, Кейсария Миллий боғи, шоҳ Ироднинг амфитеатри, ибодатхона мажмуининг харобалари каби тарихий жойлар ҳар доим сайёҳларнинг диққат марказида бўлиб келган. Бу мамлакатда фан-техника тараққиёти, ишлаб чиқаришнинг ривожланиши ва иқтисодий ўсиш энг юқори даражага етган.

Исроил ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганлигига 25 йилдан ошди. Ўзбекистонни Исроил дўст мамлакат, қатор соҳаларда ишончли ҳамкор ҳисоблайди. Исроилликлар икки мамлакат ўртасидаги маданий ва сиёсий алоқаларнинг мустаҳкамланишида Бухоро, Самарқанд, Шаҳрисабз ва Тошкент каби шаҳарларда туғилиб ўсган, ҳозирда Исроил фуқароси ҳисобланадиган кишилар хизматини эътироф этиб келишади.

Икки мамлакат ўртасида табиий бойликларни тежайдиган ва энергетик жиҳатдан самарадор технологияларни жорий қилиш, мева ва сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш, озиқ-овқат тармоқлари, тиббиёт ва фармацевтика, туризм соҳаларида истиқболли лойиҳалар амалга оширилмоқа. Буларнинг барчаси халқларимиз манфаати йўлидаги икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Ўтган йиллар давомида Исроил давлатининг бир қатор университетлари билан ҳам доимий ҳамкорлик йўлга қўйилди. Жумладан, 2018 йил октябрь ойида Холон технологиялар университетининг ректори ва бир гуруҳ олимлари Самарқанд давлат университетига ташриф буюриб, илмий семинарлар, маҳорат дарслари ташкил қилинди. Самарқанд давлат университети ва Исроилнинг Вейцман институти билан талабалар алмашинуви йўлга қўйилган. Шунингдек, шу йилнинг 19 март куни Исроил давлатининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Эдуарда Шапиро Самарқандга ташриф буюрди. Исроил элчиси ҳамда унга ҳамроҳлик қилган матбуот котиби Владимир Лопатченко СамДУнинг Конфуций майдонига ташриф буюриб, хиёбонни кўздан кечиришди. Шундан сўнг, университет ректори ва элчи жаноблари ўртасида бўлиб ўтган қисқа муддатли суҳбат чоғида икки томонлама фойдали ва манфаатли, олий таълим тизимини янада ривожлантиришга оид келишувга эришилди. Жумладан, Самарқанд давлат университети қошида ташкил этилаётган Халқаро таълим дастурлари марказида Исроилнинг бир қатор университетларининг қатнашиши ва улар томонидан олиб борилаётган таълим дастурлари таҳлил қилинди. Шунингдек, 2019-2020 ўқув йилидан бошлаб Исроилнинг Холон технологиялар университети билан «Саноат математикаси» мутахассислиги бўйича икки томонлама диплом бериш йўлга қўйилади.

Икки мамлакатнинг олий таълим муассасалари ўртасида илмий ҳамкорлик, олий ўқув юртлари ўртасида талабалар алмашуви фаол йўлга қўйилади. Шунингдек, шу йилнинг май ойида «Илм фан, таълим, технология ва тиббиёт» муаммоларига бағишланган халқаро илмий анжуман ўтказилиши кўзда тутилмоқда.

Исроил давлати олий таълим муассасалари билан илмий ҳамкорликни ривожлантириш бугунги кунда илм-фаннинг турли жабҳаларида тадқиқотлар олиб боришда янги-янги имкониятлар очилишига имкон беради. Бундай маърифий алоқалар, таълим сифатини, ёш олимлар тадқиқотлари самарадорлигини оширишда муҳим аҳамият касб этади.



DB query error.
Please try later.