26.03.2019

УКРАИНА ПРЕЗИДЕНТЛИК САЙЛОВИГА ҲАР ТОМОНЛАМА ҲОЗИРЛАНМОҚДА

Сайлов яқинлашгани сайин миш-мишлар ҳам, башоратлар ҳам кўпаймоқда. Шунингде, Россия билан чегарада вазият кескинлигича қолаётгани, аммо назорат остида экани айтилмоқда. Айни вақтда назорат пунктларида ва уларнинг ташқарисида ҳам чегара патруллари мавжуд бўлиб, жараёнга бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ҳам жалб этилган. 14 март куни Украина «Яценюк девори» лойиҳасига қайтганини маълум қилди. Чегара ҳудудида турли тўсиқлар ўрнатилмоқда. Қурилиш ишлари 2021 йилда якунланиши режалаштирилган.

Украинада президентлик сайловлари шу йил 31 март кунига белгиланган. Сайлов бюллетенларида 39 нафар номзод кўрсатилган. Сайловолди кампанияси даврида актёр ва комик Владимир Зеленский, собиқ бош вазир Юлия Тимошенко, амалдаги президент Петро Порошенко ҳамда «Мухолиф платформа — Ҳаёт учун» партияси асосчиси Юрий Бойко етакчилик қилаётгани айтилмоқда.

 

Интернетдаги хабарлар асосида тайёрланди.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: