19.03.2019

БАЙРАМОНА САХОВАТ

Наврўз арафасида одамларда кўтаринки кайфият пайдо бўлади: дўстлар, қариндош-уруғлару маҳалладошлар билан дийдорлашади. Боиси, кексалар айтганидек, кўнгил олиш ҳам ибодат ҳисобланар экан.

Наврўз байрами арафасида ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар хонадонига йўқлаб боришни йўлга қўйганмиз, — дейди Зангитота туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Илҳом Сайитқулов. — Хонадонларга бормасанг, ҳаётни кўрмасанг, кўп нарсадан бехабар қолиш ҳеч гап эмас. Бу йил 4 минг 200 киши бепул тиббий кўрикдан ўтказилди, 85 нафар хотин-қизнинг бандлиги таъминланишига кўмаклашилди.

Ўнга яқин кам таъминланган оилага жами 5 миллион 250 минг сўмлик маблағ ажратилди. 70 та кам таъминланган оилага телевизор, музлатгич, чангютгич, газ плитаси каби уй-рўзғор буюмлари совға тариқасида берилди. Байрамолди тадбирларида 25 та оилага уйларини таъмирлаш учун ўн миллион сўмдан моддий ёрдам кўрсатилди. Бундан ташқари, ногиронлиги бўлган кишиларга махсус арвачалар берилди. Хайрли ишларни байрамлар арафасида эмас, иложи бўлса, ҳар куни қилишимиз керак.

— Оиламиз қувончини сўзда ифодалаш қийин, — дейди Юқори Дархон даҳасида истиқомат қилувчи Роҳатой Асатуллаева, — Байрам арафасида туман ҳокимлигидан бир гуруҳ ходимлар келишиб, телевизор топширишди. Халқ банкининг Зангиота туман филиали бошлиғи Беҳзод Абдиев дори-дармонларим учун маблағ ажратибди. Бу ишлар ҳар қанча миннатдорлик билдиришга арзийди. Юртимизда хайрли ишлар, яхшиликлар кўпаяверсин.

 

Шаҳло Ҳакимова



DB query error.
Please try later.