19.03.2019

ВЕНЕСУЭЛА РАҲБАРИ ВАЗИРЛАР ИСТЕЪФОГА КЕТИШИНИ ТАЛАБ ҚИЛДИ

Венесуэла раҳбари Николас Мадуро ўз ҳукумати вазирларидан истеъфога кетишни талаб қилгани ҳақда мамлакат вице-президенти Делси Родригес твиттерда маълум қилган.

Родригеснинг ёзишича, гап «Боливар ва Чавес ватанини ҳимоя қилиш учун» вазирлар маҳкамасини тўлиқ қайта шакллантириш ҳақида бормоқда. Мадуронинг ўзи бу борада ҳозирча ҳеч қандай баёнот бермаган.

Мадуро ҳукуматдаги ўзгаришларни чуқур иқтисодий инқироз ва мамлакатда икки ҳокимлик шароитида амалга оширмоқда. Бу орада мухолифат етакчиси, ўзини вақтинчалик президент, деб эълон қилган Хуан Гуайдо Мадуро тузумига чек қўйиши керак бўлган марш учун тарафдорларини сафарбар қилиш мақсадида 16 март куни мамлакат бўйлаб сафарга жўнаган.

«Биз Мирафлоресга бориб, халққа тегишли бўлганининг берилишини талаб қиламиз», деб айтган Гуайдо.

 

Интернет манбалари асосида тайёрланди.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: