19.03.2019

ЯНГИ ЗЕЛАНДИЯ: 2 МАСЖИДДА ТЕРРОРЧИЛИК

15 март куни Янги Зеландиядаги Крайстчёрч шаҳридаги масжидлардаги оммавий қотилликлар уюштирилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди, ўнлаб кишилар яраланди. Қотиллик ижрочиси сифатида 28 ёшли Брентон Таррант қўлга олинган.

Янги Зеландия бош вазири Жасинда Ардерн 16 март куни Крайстчёрчдаги мусулмонлар жамияти етакчилари билан учрашув ўтказди.

Хабарларда келтирилишича, Ардерн хоним бу фожиани миграция инқирози ва экстремистик ҳаракатлар билан боғлашга уринишларни кескин қоралаган. У Янги Зеландиядаги мусулмонларга барча зарур ёрдамлар кўрсатилишини маълум қилган ва мамлакатда тоқатсизлик ҳамда ксенофобияга ўрин йўқлигини таъкидлаган.

 

Интернет манбалари асосида тайёрланди.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: