12.03.2019

2 ОЛТИН, 2 БРОНЗА ВА 2-ЎРИН

Марокашда дзюдо бўйича гран-при турнири ўтказилди. Токио — 2020 олимпиадасига рейтинг очколарини тақдим этган ушбу турнирда полвонларимиз иккита олтин ва иккита бронза медали билан умумжамоа ҳисобида 2-ўринни эгаллади.

Марокаш гран-присида Шарофиддин Лутфуллаев (-60 кг.) ҳамда Сардор Нуруллаев (-66 кг.) олтин, Ҳикматилло Тўраев (-73 кг.) ва Муқаммадкарим Хуррамов (-100 кг.) бронза медалига сазовор бўлди.

Турнирда умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни Германия терма жамоаси эгаллади. Учинчи ўрин иккита олтин ва битта бронза медалини қўлга киритган франциялик дзюдочиларига насиб этди.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: