Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Sentabr 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 31 1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30 1 2 3 4 5 6
05.03.2019

ХАЙРИЯ ЦИРК ТОМОШАЛАРИ

Абдулла Қодирий номидаги маданият ва истироҳат боғи ёнида жойлашган «Жанггоҳ» спорт мажмуасида «Ўзбек давлат цирки» томонидан хайрия томошалари ташкил этилди.

Томошабинлар билан лиқ тўла «Жанггоҳ» спорт мажмуасида янграётган мусиқа садолари киши руҳига байрам кайфиятини бахш этади. Саҳна ўртасида ўз санъатини намойиш этаётган кўзбойлоғич, масхарабоз ҳамда акробатларнинг ҳар бир чиқиши олқишлар билан кутиб олинади. Жажжи болакайларнинг нигоҳларида ҳайрат, завқ-шавқ акс этади. Қийқириқ, олқишлар тинмайди. Мана, саҳнага чамбаракка қўндирилган каптарлари билан Альфира Хўжаева чиқиб келади. Каптарлар унинг атрофида чарх уради, айланиб келиб, яна чамбаракка қўнади...

— Пойтахтимиздаги Саховат уйидан келдик. — дейди Мирдавлат Мирзаев. — Барака топишсин, биз каби 20 нафар ёши улуғ инсонларни автобусда олиб келишди, иззат-ҳурматимизни жойига қўйишди. Артистларнинг ранг-баранг чиқишларини кўриб, дам олдик.

«Ўзбек давлат цирки» давлат муассасаси томонидан Ўзбекистон мустақиллигини ҳимоя қилиш йўлида жон фидо қилган жангчиларнинг оила аъзолари, уруш ва меҳнат фахрийлари ҳамда уларнинг фарзандлари, Афғон урушида ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари, «Ногирон футболчилар жамияти» аъзолари, боқувчисини йўқотган, кам таъминланган оилалар фарзандлари, имконияти чекланган болалар, Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари учун хайрия цирк томошалари намойиш этилмоқда, дейди цирк артисти Қамариддин Мостов. Муассасамиз томонидан турли вилоятларда мунтазам равишда хайрия тадбирлари ўтказилиб келинмоқда. Яқинда Жиззах вилоятининг Пахтакор туманида цирк томошалари кўсатдик. Энди Сирдарё вилояти ҳамда Қорақалпоғистон Республикасига хизмат сафари билан боришни режалаштираяпмиз. Ҳар бир борган жойимизда бизни жуда яхши кутиб олишади, концерт намойишларида зал ҳамиша гавжум бўлади. Бундан хурсандмиз.

Цирк санъатига эътибор, қизиқиш кучайиб бораяпти, дейди қизиқчи Ольга Холиқназарова. Яқинда «Ўзбек давлат цирки» давлат муассасаси раҳбарияти ва Ёшлар иттифоқи Тошкент шаҳар кенгаши ўртасида имзоланган меморандум ҳам буни тасдиқлайди. Ҳужжатда цирк санъати соҳасида ишлаётган ёшларни қўллаб-қувватлаш, моддий ва маънавий рағбатлантириш, уларнинг турли танловларда иштирокини таъминлаш назарда тутилган. Бугун ўтказилаётган хайрия акциясига ўхшаш турли кўнгилочар тадбирларда цирк ва миллий халқ томошалари дастурлари ҳамда кўргазмали чиқишлар тарғиб этилади. Бу эса миллий цирк санъатининг ривожланиши ҳамда ёшларда ушбу санъатга қизиқиш уйғотишда муҳим аҳамият касб этади.

 

Нуруллоҳ ДОСТОН,

«Ўзбекистон овози» мухбири.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: