05.03.2019

ХАЛҚАРО МАДАНИЯТНИ БИРЛАШТИРУВЧИ КУЧ

Туркиянинг Кютахя шаҳридаги «Думлупинар» университетида Малайзия, Индонезия, Туркия, Яман, Қатар, Озарбайжон, Венгрия, Ўзбекистон, Покистон каби дунёнинг 42 мамлакатидан келган 70 дан ортиқ университет ректорлари ва проректорлари иштирокидаги «Халқаро маданиятни бирлаштирувчи куч ва унда университетлар роли» мавзусида халқаро анжуман бўлиб ўтди.

Эрасмус+ (Европа Иттифоқи) ва ТИКА (Туркия) таъсисчилигидаги ушбу анжуманда «Ипак йўли» туризм халқаро университети ўқув ва тарбиявий ишлар бўйича проректори, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Баҳодир Тўраев ҳам маъруза билан иштирок этди.

Анжуман давомида ўзбек-турк муносабатларида дўстона, стратегик ўзаро фойдали ҳамкорлик борасида ижобий чуқурлашиш динамикаси кузатилаётганлиги қайд этилди. Маданий-гуманитар алмашинув кенгайиб, туризм соҳасидаги ҳамкорлик ривожланиб бормоқда.

Анжумандан сўнг бўлиб ўтган учрашув давомида, Анталья (Туркия) туризм академияси филиали очилиши, ҳамкорликдаги таълим дастурларини амалга ошириш каби масалалар муҳокама этилиб, «Кютахя Думлупинар» (Туркия), «Мимар Синан санъат университети» (Туркия), «Хазар» университети (Озарбайжон), «Томори Пал» (Венгрия), «У Тузлы» (Босния), «17 июл» (Туркия), «Ресурслар ва ижтимоий фанлар» халқаро университети (Яман) каби олийгоҳлар билан ҳамкорлик меморандумлари имзоланди.



DB query error.
Please try later.