Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Aprel 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30 1 2 3 4 5
05.03.2019

НАМАНГАНДА ЯНГИ ТЎЛҚИН, ЯНГИЧА ШИЖОАТ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Наманган вилоятига ташрифи бу гал ҳам ўзига хос тарихий аҳамият касб этди. Давлатимиз раҳбарининг вилоят фаоллари билан ўтказган йиғилишидаги таҳлилий маърузаси нафақат вилоят фаолларини, балки ёшидан, касб-коридан қатьи назар ҳар бир наманганликни ўзгача шижоаткорликка ундади.

Давлат ва жамоат ташкилотлари, олимлар, ижодкор-зиёлилар, депутатлар ва маънавият тарғиботчилари иштирокидаги йиғилишларда ташриф тафсилотлари, Президентимиз маърузасидан келиб чиқадигани истиқболли вазифалар белгиланмоқда.

 

Наманган шаҳридаги «Art Soft Tex Group» корхонаси. Бу ерда турли бичим ва рангдаги сочиқлар, халат, чойшаб ва бошқа маҳсулотлар тайёрланмоқда. Улар ички бозорга, шунингдек, Россия, Украина, Болгария, Молдова ва қўшни давлатларга етказиб берилмоқда. Ўтган йили 290 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиб, 9,4 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маҳсулот экспорт қилинган.

 

Абдулмуҳаммад ДЎСТМАТОВ, халқ депутатлари Поп туман Кенгаши депутати:

– Поп — Наманганнинг энг катта, энг олис туманларидан. Хусусан, мен яшайдиган Чоркесар қишлоғи вилоят марказидан 100 километр олисда. Президентимиз билан учрашув мулоқот чоғида сайловчиларимни узоқ йиллардан буён қийнаб келаётган ичимлик суви масаласини ҳал этиш бўйича таклифларимни баён этдим.

Қурама тоғ тизмаларидан оқиб келадиган сув қиш-баҳор мавсумида тошқинланиб, селу сой бўлиб оқади-да, ёз мавсумида, айни экинлар суғориладиган паллада 3000 гектардан зиёд суғориладиган экин ерлари, аҳоли томорқа ерлари ҳам сувсизликдан қақраб қолади.

Чоркесар сув омборини барпо этиш зарурлиги тўғрисидаги таклифим Президентимиз томонидан қўллаб-қувватланиб, амалий ечим бўйича юқори ташкилотлар мутасаддиларига дастлабки топшириқларни берганларидан миннатдор бўлдим.

Чоркесарда сув омбори барпо этилиши аҳолининг тоза ичимлик сувига бўлган эҳтиёжи қондирилиши билан бир пайтда суғориладиган ерларда ривожланиш юзага келади. Томорқадан фойдаланиш шароитининг пайдо бўлиши мўл-кўлчиликка, интенсив боғлар барпо этилишига асос бўлади.

Бугун Поп тумани аҳолисининг Президентимизга бўлган муносабатида юксак ватанпарварликни, келажакка ишончни, ҳаётдан розилик кайфиятини, бир сўз билан айтганда, шукроналик ифодасини яққол кўриб турибман.

 

Дилором АБДУРАҲИМОВА, Наманган шаҳридаги 26-Меҳрибонлик уйи директори, Халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги ЎзХДП гуруҳи аъзоси:

– Президентимизнинг ташаббус ва тавсиялари билан Наманган шаҳри марказида барпо этилаётган «Афсоналар водийси» маданият ва истироҳат боғи, Чортоқ туманида барпо этилаётган «Чортоқ ресортс» санитарий соғломлаштириш маркази каби йирик объектлардаги ишларнинг ўзиёқ наманганликлар руҳиятига катта кўтаринкилик бағишлаганди.

Бу галги ташриф давомида давлатимиз раҳбари айни объектларда бўлиб, янги-янги топшириқлар бергани қувончларга қувонч қўшди. Чортоқни экологик шаҳарга айлантириш, Жаҳон банки билан ҳамкорликда ўрта шаҳарлар инфратузилмасини ривожлантириш лойиҳаси доирасида Чортоқ шаҳри марказини қайта қуриш, Наманган аэропортини кенгайтириш ва шаҳарлараро автобуслар қатновини тартибга солиш, «Ҳар бир оила тадбиркор» дастури асосида аҳоли бандлигини таъминлаш каби лойиҳалар ташрифнинг тарихий аҳамиятини янада оширди.

Фарзандларимиз таълим-тарбияси сифатини юксалтиришга доир топшириқ ва тавсиялар наманганликлар руҳиятида фидойиликка сафарбарлик уйғотди.

Дарҳақиқат, давлатимиз раҳбари таъкид билан айтганларидек, таълим сифатини кескин кўтаришимиз зарур. Бойлик ўткинчи, маҳобатли иморатлар, яратилаётган шароит ва имкониятлар ўз йўлига. Энг муҳим вазифамиз бу – фарзандларимизни билимли қилиш, соғлом вояга етказиш!

Биз, наманганлик педагоглар бир ёқадан бош чиқариб, фикрлашган ҳолда, мактабгача таълимдан тортиб, олий таълимгача сифат самарадорлигига эришиш учун белни маҳкам боғладик.

 

«Ўзбекистон овози» мухбири

Носиржон ДЕҲҚОНОВ ёзиб олди.



DB query error.
Please try later.