12.02.2019

ХУЛҚ

Инсон икки нарсадан мураккабдур. Бири жасад, иккинчиси нафсдур. Жасад кўз ила бор нарсаларни кўрур. Аммо нафс идрок ила яхшини ёмондан, оқни қорадан айирур. Жасаднинг ҳам, нафснинг ҳам бирор сурати бордурки, ё яхши ва ё ёмон бўладур. Жасаднинг сурати ҳаммага маълум бир нарсадурки, ҳар вақт кўзга кўриниб турадур. Аммо нафснинг сурати кўзга кўринмайдурган, ақл ила ўлчанадурган бир нарсадурки, буни хулқ деб аталур.

Агар бир киши ёшлигида нафси бузулиб тарбиясиз, ахлоқсиз бўлиб ўсдими, «аллоҳу акбар», бундай кишилардан яхшилик кутмак ердан туриб юлдузларга қўл узатмак кабидур. Расули акрам набиййи муҳтарам саллоллоҳу алайҳи васаллам афандимиз: «Бир тоғнинг ўрнидан кўчиб кетганини эшитсангиз, ишонингиз, аммо бир одамнинг ҳулқи бошқа бўлди деб эшитсангиз, ишонмангиз», — демишлар...

 

Абдулла АВЛОНИЙ


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: