Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Iyun 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
27 28 29 30 31 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
05.02.2019

АХЛОҚ

Инсонларни яхшиликға чақиргувчи, ёмонликдан қайтаргувчи бир илмдур. Яхши хулқларнинг яхшилигини, ёмон хулқларнинг ёмонлигини далил ва мисоллар ила баён қиладурган китобни ахлоқ дейилур.

Ахлоқ илмини ўқуб, билуб амал қилган кишилар ўзининг ким эканин, жаноби ҳақ на учун халқ қилганин билур, ер юзида нима иш қилмак учун юборганин билур. Бир киши ўзидан хабардор бўлмаса, илмни, уламони, яхши кишиларни, яхши нарсаларни, яхши ишларнинг қадрини, қимматини билмас. Ўз айбини билуб, иқрор қилиб, тузатмакға саъй ва қўшиш қилган киши чин баҳодир ва паҳлавон кишидур. Расули акрам набиййи муҳтарам афандимиз: «Мезон тарозусига қўйиладурган амалларнинг ичида яхши хулқдан оғирроқи йўқдир. Мўъмин банда яхши хулқи сабабли кечаси ухламасдан, кундузлари рўза тутиб ибодат қилган кишилар даражасига етар», демишлар.

Сўйласанг, сўйла яхши сўзлардан,

Йўқса, жим турмоқинг эрур яхши.

Ўйлансанг, яхши фикрлар, ўйла,

Йўқса, гунг бўлмоқинг эрур яхши.

Ишласанг, ишла яхши ишларни,

Йўқса, бекорлиғинг эрур яхши.

 

Абдулла АВЛОНИЙ


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: