29.01.2019

БИЛАСИЗМИ?

Халқ таълими вазирлиги томонидан тақдим этилган рўйхат бўйича халқ таълими тизимидаги педагог ходимларга истеъмол кредитлари, шу жумладан, автотранспорт воситалари сотиб олиш учун қуйидаги шартларда кредитлар бериш тартиби ўрнатилган:

кредитни бериш муддати – 1 йил имтиёзли давр билан 5 йил муддатга;

дастлабки бадал суммаси – сотиб олинаётган автотранспорт воситаси қийматининг 25 фоизи;

кредит учун фоиз ставкаси – Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкасидан кўп бўлмаган миқдорда.

***

2023 йилнинг 1 январигача умумбелгиланган солиқларни тўловчи ташкилотлар тутзорлар билан банд бўлган ер майдонлари қисмида ер солиғи тўлашдан озод этилган.

***

Аҳолиси сони 100 минг ва ундан кўп кишидан иборат шаҳарларда чакана савдо фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахслар ягона солиқ тўловини 4 фоизлик ставкада тўлайди.

 

Адлия вазирлигининг

телеграмдаги «huquqiyaxborot» канали



DB query error.
Please try later.