Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Iyun 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
27 28 29 30 31 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
22.01.2019

ТРАНСФОРМАТОРЛАР ЯНГИ ТИЗИМГА ЎТДИ

«Андижон ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» алоқа бўлими бошлиғи Одилжон Нуриддинов томонидан жорий қилинган «Мнемо» тизими бундан буён вилоятдаги ҳар бир маҳаллага трансформатор орқали электр энергияси узатиш ҳолатини назорат қилиш имконини беради.

Янгилик қўлланилиши туфайли истеъмолчиларга замонавий талаблар асосида жадал ва сифатли хизмат кўрсатиш таъминланади. Трансформаторлар фаолиятини кузатиш дастуридаги маълумотлар масалан, зўриқиш ёки бошқа носозлик, қайси қисм таъмирталаблиги тизим ойнасида аниқ кўринади. Рангли чироқча ёниб, бундан огоҳ этади. Бу эса носозликни тезда бартараф этиш имконини беради.

— Янгиликнинг амалиётга кўчиши трансформаторларнинг меъёрий режимда ишлаши, истеъмолчиларга электр энергияси етказишни яхшилаш билан унинг сарф миқдорини жойида аниқлаш имконини яратади, — дейди Одилжон Нуриддинов. — Ўзбошимчалик билан ноқонуний фойдаланаётган истеъмолчиларнинг хатти-ҳаракатлари аниқ кўринади.

Авваллари трансформатор ишламаётгани ҳақида хабардор этилганда, ишчи гуруҳи жойига бориб, носозлик ечимини топиш чораларини кўришга бир неча соат вақт сарфларди. Таъмирлаш чўзилар, таъминотда узилиш бўларди. Янги тизим бундай эскича иш услубига барҳам беради. Бу тизим Қорақалпоғистон Республикасида ҳам қўлланиладиган бўлди.

 

Аҳмадилло СОЛИЕВ


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: