Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Iyun 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
27 28 29 30 31 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
22.01.2019

«АВВАЛО, ЁШЛАРНИ ЭШИТИШ КЕРАК»

Республика Ёшлар Иттифоқи Марказий Кенгашида 2018 йил якунига бағишланган брифинг бўлиб ўтди. Унда Иттифоқ Марказий Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Алишер Саъдуллаев эришилган ютуқлар, йўл қўйилган камчиликларни таҳлил этди. Уюшмаган ёшларни бирлаштириш, улар бандлигини таъминлаш, ёшларга оид қонунлар ижроси бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида қатор мисоллар келтирди. Ҳусусан, 70 га яқин норматив-ҳуқуқий ҳужжатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилгани, 22 000 дан ортиқ бошланғич ташкилот фаолиятини кучайтириш борасида кўрилган чора-тадбирлар таъкидлаб ўтилди. Айниқса, ёшларни кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳасига кенг жалб этиш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.

«Ёшлар — келажагимиз» жамғармаси йўлга қўйилиб, 6 ой мобайнида 3141 та бизнес лойиҳага жами 403,2 млрд сўм миқдоридаги имтиёзли кредит ажратилиб, 19 991 та янги иш ўрни яратилди. Йил сўнгида жамғармадан имтиёзли кредит олиб, ўз бизнесини йўлга қўйган ёш тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар кўргазмаси ташкил этилди. Шунингдек, ўтган йилда 1 066 нафар ёш фермерга 52 млрд сўм, ёш тадбиркорларнинг 4300 та лойиҳасига 226,6 млрд сўм, жами 278,6 млрд сўм 13 фоизлик имтиёзли кредитлар ажратилиши таъминланди.

Меҳрибонлик уйларининг собиқ тарбияланувчилари ҳамда жисмоний имконияти чекланган 227 нафар талаба ёшларга тўлов — контракт маблағининг 50 фоизи, жами 800 млн сўм маблағ тўлаб берилди. «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари доирасида 6634 нафар, турли меҳнат ярмаркалари ёрдамида 8540 нафар, Ёшлар Иттифоқига бевосита мурожаат қилган 24 872 нафар, жами 60 000 дан ортиқ ёшлар ишга жойлаштирилди.

Иттифоқ тизимида «2018 йил — Ёшлар жиноятчилигига қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ишларини самарали ташкил этиш йили», деб эълон қилинди. Бунинг натижасида ҳудудий кенгашлар қошида 443 та «Жасорат» клуби тузилиб, уларда 9636 нафар муддатли ҳарбий хизматдан қайтган, спорт билан шуғулланадиган ва Ички ишлар органларига ишга кириш истагида бўлган ёшлар аъзоликка қабул қилинди. Ёшлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларни қийнаётган муаммоларга ечим сифатида «Ҳоким ва ёшлар», «Прокурор ва ёшлар», «Суд ва ёшлар», «Депутат ва ёшлар» мавзулари бўйича очиқ мулоқотлар ўтказилиб, 22 000 дан ортиқ муаммо ҳал этилди. Халқаро алоқалар йўналишидаги ишлар ҳам тизимли йўлга қўйилди. Ёшлар делегациялари Хитой, Германия, Россия, Ҳиндистон, Туркия, Беларус каби йигирмага яқин давлатга хизмат сафарига юборилди. Бу каби ташкилий тадбирлар кўлами кенг.

Мен тадбир якунида ўзимни қизиқтирган саволга Алишер Саъдуллаевдан жавоб олишга ҳаракат қилдим.

— Ўзингиз таъкидлаганингиздек, Иттифоқ тизимида 2018 йил ёшлар жиноятчилигига қарши курашга бағишланган эди, аммо интернет тармоқларида ёшларни ўз жонига қасд қилиш ҳодисалари ҳақидаги маълумотлар кузатилмоқда. Айтингчи, тушкунликка тушган ёшлар билан ишлаш бўйича қандай янги лойиҳалар амалга оширилмоқда?

— Биз бу масаладаги фаолиятимизни жойларда тушкунликка тушган ёшларни топиб, уларнинг феъл — атворини ўрганиб чиқишдан бошлаганмиз. Янги лойиҳага кўра, эндиликда биз психологик суҳбат жараёнлари учун нафақат ҳудудларнинг ўзида, балки, интернет тармоқлари орқали маҳсус канал - бот ва «call center», яъни қўнғироқли алоқа тизимини йўлга қўямиз. Ёшларнинг муаммоларини ечиш учун аввало уларни эшитиш керак.

Тўғри, ёшларни эшитиш зарур. Доим эшитиш керак, самимий суҳбатлар асносида тинглаш лозим. Эшитгач, уларнинг муаммолари бўйича жиддий қайғуриш зарур бўлади. Ҳал этилмаган муаммолар янги, янада оғир муаммоларни келтириб чиқариши мумкин.

 

Ойсанам Ғуломжонова,

Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети талабаси.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: