Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Mart 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
25 26 27 28 1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 31
15.01.2019

КОРХОНА РИВОЖЛАНМОҚДА, ЭКСПОРТ САЛОҲИЯТИ ОШМОҚДА

Бугун «Ўзагротехсаноатхолдинг» номи билан машҳур жамият нафақат мамлакатимизда, балки қатор хорижий давлатларда ҳам донг таратди

Ҳар куни «Ўзагротехсаноатхолдинг» ёрлиғи билан ғалла ўриш комбайнлари, пахта териш машиналари, турли русумдаги тракторлар, тиркамалар ва бошқа ашёлар ортилган автомашиналар темир йўл вагонлари карвонларида белгиланган манзиллар томон ошиқади. Жамият тизимидаги корхоналарда ишлаб чиқарилаётган ушбу маҳсулотлар ҳамиша харидоргир.

— 2018 йилда тизимимиздаги корхоналарда жами 10818 дона қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқарилди, — дейди «Ўзагротехсаноатхолдинг» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Мухтор Каримов. — Шунинг 1009 таси ҳайдов трактори, 1918 таси универсал чопиқ трактори, 538 таси ғалла ўриш комбайни, 398 таси боғдорчилик трактори ва 128 таси пахта териш машинасидир. Шунингдек, 1002 дона омоч, 1006 дона ғалла ва пахта экиш сеялкаси, 1894 дона пуркагич, 1255 дона культиватор, 427 дона тиркама ҳамда 1243 дона бошқа турдаги қишлоқ хўжалиги техникасидир. Ушбу техникалар ички ва ташқи бозорлардаги истеъмолчиларга етказиб берилди.

Жамиятимизга қарашли қатор корхоналарда ички ва ташқи бозорларда турли маркетинг тадқиқотларини ўтказиш, қишлоқ хўжалиги учун муҳим ҳисобланган тежамкор агротехнологияларни ишлаб чиқаришга жорий этиш, соҳада маҳаллийлаштириш даражасини чуқурлаштириш, тизим корхоналарининг экспорт салоҳиятини оширишга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Айниқса, жамиятимиз томонидан тизимдаги корхоналарда ишлаб чиқарилаётган қишлоқ хўжалиги техникаларини маҳаллийлаштириш юзасидан уч босқичли дастур қабул қилинган бўлиб, унга кўра техникаларимизнинг асосий қисмини яқин 3-4 йил ичида тўла маҳаллийлаштиришни режалаштирганмиз. Ўзингизга маълумки, мамлакатимизда қатор хорижий давлатлар билан ҳамкорлик ва дўстона алоқалар йўлга қўйилди. Бу ҳамкорлик дўстлик ва шериклик руҳида ривожланмоқда. Натижада иқтисодиётимизда экспорт ва рақобатбардошлик асосий ўринни эгалламоқда. Биргина мисол. Ўтган 2018 йилнинг ноябрь-декабрь ойларида қўшни Туркманистонга умумий қиймати 17 миллион АҚШ долларига тенг бўлган 100 та пахта териш машинаси, 1502 дона культиватор, 600 дона вентиляторли пуркагич ва 200 та кўсак териш машинасини етказиб бериш юзасидан шартномалар имзоланганди. Унга кўра, 12 миллион АҚШ доллари миқдоридаги қишлоқ хўжалиги техникалари ушбу мамлакатга экспорт қилинди. Жорий йилнинг январь-март ойлари мобайнида яна 5 миллион АҚШ доллари қийматидаги техникаларни Туркманистонга етказиб бериш юзасидан саъй-ҳаракатлар қилинмоқда. Шунингдек, Россия, Покистон, Ҳиндистон, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон сингари давлатлар ҳам харидорларимиз ҳисобланади.

Кўриб турганингиздек, корхонада қишлоқ хўжалиги учун зарур техникаларни, қолаверса, турли халқ истеъмоли молларини кўплаб ишлаб чиқариш борасида талай муваффақиятларга эришилмоқда. Бу ютуқларжамият ишчи-хизматчиларининг фидойи меҳнати ва истиқболни кўзлаб иш тутаётгани натижаси, албатта.

 

Соҳибжон Салимов,

«Ўзбекистон овози» мухбири.



DB query error.
Please try later.