Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Iyun 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
27 28 29 30 31 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
15.01.2019

2,5 МИНГТАГА ЯҚИН НОДИР БУЮМ ҚАЙТА ТАЪМИРЛАНАДИ

Маданият вазирлигида 2018-2022 йилларда миллий маданиятни янада ривожлантириш концепцияси ҳамда дунё амалиёти андозаларидан фойдаланган ҳолда моддий-маданий мерос объектларини асраб-авайлаш масалаларига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди. Унда таниқли фан, маданият, санъат арбоблари, мутасадди ташкилот ва муассасалар раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

 

Президентимизнинг ҳар бир соҳани тубдан ислоҳ қилиш борасидаги саъй-ҳаракатлари туфайли Маданият вазирлиги тизимида ҳам катта ўзгаришлар қилинмоқда. Жумладан, моддий маданий мерос объектларининг муҳофазасига алоҳида эътибор қаратилди, ҳозир ана шу мақсадлар учун катта ҳажмдаги янги техник базалар қурилиб, фойдаланишга топширилиши кутилмоқда.

Абдулла Қодирий номидаги маданият ва истироҳот боғида музей ташкил қилиш, Кўзи ожизлар жамияти учун кутубхоналар барпо этиш, театрлардаги ижтимоий тармоқлар фаолиятини жадаллаштириш, мақомчилик йўналишини янада такомиллаштиришга алоҳида этибор қаратилмоқда.

Моддий ва маънавий объектларни муҳофаза қилиш асносида республикамиздаги жами 96 музейдан 20 таси реконструкция қилинди. Эркин Воҳидов, Мутал Бурхонов уй-музейлари, Шаҳрисабз шаҳрида Мақом музейи, Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманида «Мўйноқ» музейи ташкил этилди. 2,5 мингга яқин нодир буюм тўлиқ реконструкция қилинди.

Анжуман иштирокчилари томонидан музейларда дам олиш кунисиз ишлайдиган ходимларнинг иш ҳақини ошириш учун Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда юқори ойлик маошлар жорий этиш, маданият ва санъат соҳасидаги кадрлар салоҳиятини ошириш мақсадида таълим соҳасига ўзгартиришлар киритиш, опера, театр соҳасини кенгайтириш ва шу соҳа бўйича ўқишни битирган ёшларни иш билан таъминлаш бўйича бир қатор таклифлар билдирилди.

Реставраторлик соҳасини ривожлантириш, маданий топилмаларни бенуқсон сақлаш мақсадида нодир буюмларга илмий ёндашиш, цирк ва театрларнинг моддий-техник базасини янгилаш, маданият, санъат ва маданий ёдгорликларни қайта тиклаш ва муҳофаза қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Анжуман якунида журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

 

Нилуфар ЧОРИЕВА


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: