Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Mart 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
25 26 27 28 1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 31
01.01.2019

БАРЧА ЭЗГУ ИШЛАР НИЯТГА БОҒЛИҚ

Гулистон АННАҚИЛИЧЕВА, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати, Олий Мажлис Сенати аъзоси:

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасини тинглар эканман, инсоннинг ҳамиша умид билан яшашида жуда катта ҳикмат бор эканига ишончим ортди.

Президентимиз «Буюк Имом Бухорий ҳазратларининг «Ал-Жомеъ ас-Саҳиҳ» асари «Барча эзгу амаллар ниятга боғлиқ, ҳар бир кишига фақат ният қилган нарсаси берилади», деган ҳадис билан бошланишида албатта жуда чуқур маъно бор», деб таъкидлаб ўтди. Шунда юртимиздаги янгиланиш ва бунёдкорликлар энг аввал халқимизнинг нияти яхши эканидан, деб ўйладим.

Биз ўтган 2018 йилда нафақат мувафаққиятларга эришдик, балки жаҳон ҳамжамиятидаги ўрнимиз яна бир поғона ўсганлигини ҳис қилдик. Аҳоли турмуш фаровонлиги ошгани, дастурхонларимиз тўкин-сочинлиги, ҳар бир оиладаги тинчлик-осойишталик, юртимиздаги ҳаёт тарзи ўсганлигидан беҳад қувонмоқдамиз.

Инсон ҳамиша ҳаётдан мўъжизалар кутиб яшайди. Айниқса, Янги йилда янги орзу-истаклар улғаяди. Юртимизда бундай мўъжизалар рўй беришини Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида тилга олинган вазифаларда ҳис қила олдик.

Мурожаатномадан англадикки, халқимиз энди бундан ҳам катта марраларни олади. 2019 йил «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили», деб белгиланди. Янги йилга бундай ном берилиши барча соҳадаги ислоҳотларда кескин ижобий бурилишлар бўлишини кўрсатмоқда. Бу ишларга албатта бугундан бошлаб киришилади. Уларнинг муваффақиятли бажарилишига ҳар биримиз масъул бўлишимиз керак.

Мурожаатномадан англадимки, иқтисодиётда бундан кейин давлат аралашувини камайтириш эркин рақобатга йўл очади. Бу барқарор ривожланиш учун жуда муҳимдир.

«Аҳоли ўртасида ишсизликни камайтириш, одамлар ва оилаларнинг даромадини ошириш лозим, пенсия ва нафақаларни тайинлаш ва тўлаш тартибини қайта кўриб чиқиш, пенсия тизимини тубдан ислоҳ қилиш зарур», деди Президентимиз.

Президентимиз бу соҳадаги таҳлилларга тўхталар эканлар, республикамизда 13 мингдан зиёд хотин-қиз ёмон шароитда яшаб, иш билан таъминланмаганини кўрсатиб ўтди. Шундай оилаларни арзон турар-жойлар, иш билан таъминлаш вазифалари қўйилди.

Оиласида ногирон фарзандлари бор оналар ҳам эътибордан миннатдор бўлмоқда. Ногиронлиги бўлган болаларнинг, уларнинг оила аъзоларининг, боқувчисини йўқотганларнинг ижтимоий ҳимояга олинаётгани инсон зотини улуғлашнинг олий кўринишидир. Айниқса, умр бўйи ногирон фарзандини парвариш қилаётган, ҳаётини шу фарзандига бағишлаган оналарга алоҳида ижтимоий нафақа белгиланиши ҳам юртимиздаги бағрикенглик, меҳр-оқибатнинг азиз тутилганидан, деб биламан.

Мактабгача таълимга тарбиянинг бош бўғини сифатида қаралаётгани, мактаб битирувчиларининг 20 фоизи олий таълимга қамраб олиниши юзасидан белгиланаётган вазифалар ҳам ҳар бир оилага Янги йил хушхабари сифатида кириб келди.

Ортда қолган йилда биз, қорақалпоғистонликларни қувонтирадиган воқеалар кўп бўлди. Яхши хабарлар Янги йилда янада кўпаяди, деб ишонамиз. Президентимиз ўз Мурожаатномасида Орол масаласига алоҳида эътибор қаратди:

«Бу масалада қабул қилинаётган махсус дастурга кўра, Орол денгизининг сувсиз ҳудудида келгуси йилда яна 500 минг гектар ўрмонзор барпо этилади. Аҳолининг ҳаёт шароитини яхшилаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси шаҳар ва қишлоқларида янги қурилишлар амалга оширилади. Хусусан, Мўйноқ туманида барча зарур инфратузилмаларга эга бўлган замонавий шаҳарча бунёд этилади». Бу сўзларни халқимиз ёд олмоқда. Бугун фахр билан айтамизки, Қорақалпоғистонда, Мўйноқда бошланган ишлар қизғин давом этмоқда.

Дунё инсон меҳр нурин совға айлади Мўйноққа.

Жаҳон юзин бурган ёққа – келинг, дўстлар, Мўйноқ ёққа...

деб барчани яратувчилик, янгиланиш ва бунёдкорликларни кўришга чақирмоқдамиз.

Мурожаатнома Янги йил учун янги қанот, руҳимизга катта мадад бўлмоқда. 2019 йил барча юртдошларимизга файзли, баракали йил бўлишини тилайман.



DB query error.
Please try later.