29.12.2018

ЁШЛАР БИЛАН МУЛОҚОТ

Самарқанд шаҳридаги Банк коллежи фаоллар залида Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши ҳамда Самарқанд вилоят кенгаши ҳамкорлигида «Ёшлар билан мулоқот: муаммо ва ечим» мавзусида форум ўтказилди.

— Бугунги кунда вилоятимизда 1 миллион 178 минг нафар ёшлар истиқомат қилади, — деди Ўзбекистон ХДП вилоят кенгаши раиси Мажидхон Усмонов. — Шундан қарийб 80 минг нафари чет элга ишлаш учун кетган. Меҳнатга лаёқатсиз, ногиронлиги бўлган ёшлар сони эса 13 минг нафарни ташкил этади. Ушбу рақамларга эътибор берсак, жуда кўп ёшларимизнинг норасмий иш билан шуғулланаётгани, бунинг оқибатида уларнинг ижтимоий ҳуқуқлари таъминланмаётганини кўриш мумкин. Жойларда ёшлар билан учрашганимизда улар тадбиркорлик лойиҳаларини амалга ошириш учун кредитлар олишда муаммоларга дуч келинаётганини билдиришди. Демак, ҳудудларда ҳамон қоғозбозлик, ортиқча оворагарчиликлар давом этмоқда. Бу ислоҳотларга ишончсизлик билан қараш шаклланишига олиб келиши мумкин. Шунинг учун бу каби салбий ҳолатларга муросасиз муносабатда бўлмоғимиз керак.

Тадбир давомида ёшлар ўртасида ижтимоий сўровнома ўтказилди.

 

Абдурасул САТТОРОВ,

«Ўзбекистон овози» мухбири.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: