Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Iyun 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
27 28 29 30 31 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
27.12.2018

ОЛИЙ ТАЪЛИМ: СИФАТ ВА САМАРА

Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан мамлакатимизда замонавий кадрларга бўлган эҳтиёжни таъминлаш, билимли ёшларни стратегик соҳаларга жалб этиш масалаларига бағишлаб ўтказилган йиғилишда алоҳида таъкидланганидек, замон талаби, ислоҳотлар шиддатига мос кадрлар тайёрлашимиз керак. Келажагимиз, эртанги кунимиз бу масалани бугун қандай ҳал қилишимизга боғлиқ...

Бу юксак вазифа ўз-ўзидан мамлакатимиздаги олий таълим муассасалари ва уларда фаолият кўрсатаётган профессор-ўқитувчилар зиммасига юклатилади.

Бугун сон эмас, сифат сўралаётган, аниқроғи, талаб қилинаётган бир пайтда олий ўқув юртлари илмий салоҳияти бош масалага айланди. Чунки фақат илм-фан ривожи воситасида бугун ҳаёт олдимизга қўяётган муаммоларни бартараф этиш мумкин.

Бунинг учун аввало халқаро тажрибаларни ўрганиш ва татбиқ этиш, замонавий технологиялардан фойдаланиш, чет тилини билиш, тор қобиқлардан чиқиб, жаҳон таълим ва фан тизимига интеграциялашиш зарур.

Дунё илм-фани ютуқларидан хабардорлик, халқаро талаб ва стандартларни қабул қилиш, илм-фан ривожланган марказларда ёшларни ўқитиш, тайёрлаш, ҳамкорликда илмий лойиҳаларда иштирок этиш, жаҳон миқёсида тан олинган олимларни Ўзбекистонга таклиф этиш, уларнинг илмий имкониятларидан фойдаланиш, халқаро илмий журналларда мақолалар эълон қилиш каби долзарб масалалар устида ишлашимиз, тезроқ натижага эришишимиз керак.

Бу борада бугун Фарғона давлат университетида ҳам муайян ишлар амалга оширилмоқда.

Шуни алоҳида таъкидлаш ўринлики, университетимизда давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан Президент ҳузуридаги давлат бошқаруви академиясининг Фарғона минтақавий филиали ҳамда «Латвиянинг Ахборот тизимлари менежменти Олий мактабининг Фарғона шаҳридаги филиалини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори билан ушбу олий таълим муассасаси филиалининг очилиши Фарғона давлат университетининг нуфузини янада юксалтирди.

Бу борадаги ишлар натижасида университет ташкилий тузилмасига тегишли ўзгаришлар киритилиб, факультетлар сони 9 тадан 11 тага, кафедралар сони 27 тадан 36 тага етказилди, 2018-2019 ўқув йилидан 37 бакалавриат таълим йўналиши ҳамда 21 магистратура мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрланиши йўлга қўйилди.

Педагогика-психология, мусиқа таълими, мактабгача таълим, зоотехника (асаларичилик), амалий математика ва информатика, агрономия (анорчилик) каби 6 янги йўналиш очилиб, мактабгача ва бошланғич таълим ҳамда зоотехника факультетлари ташкил этилди.

Жорий йилда университетимизнинг 20 нафар тадқиқотчиси фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD), 3 нафари фан доктори (DSc) илмий даражасига эришди.

Шунингдек, университет ҳузурида 2 (филология, кимё) фалсафа доктори илмий даражасини берувчи Илмий кенгашлар фаолият олиб бориб, уларда 40 дан ортиқ фалсафа фанлари бўйича докторлик диссертациялари (PhD) ҳимоя қилинди. 2018 йил сентябрь ­ойидан бошлаб филология фанлари бўйича Илмий кенгаш фалсафа фанлари бўйича докторлик (PhD) ҳамда фан доктори (DSc) илмий даражасини бериш ваколатига эга бўлди.

Университет иқтидорли талабаларидан 4 нафари номдор Давлат стипендиялари, жумладан, 3 нафари Алишер Навоий ва 1 нафари Ислом Каримов номидаги давлат стипендияси совриндори бўлди.

Президентимиз қарорига мувофиқ, 2018-2019 ўқув йили учун университетдаги 34 таълим йўналишига 2050 қабул квотаси ажратилди. Жорий ўқув йили қабулида университетимизга 33762 нафар абитуриент ҳужжат топшириб, 1ўринга ўртача 11 киши даъвогарлик қилди. Мазкур кўрсаткичлар бўйича Фарғона давлат университети республика олий ўқув юртлари ичида олдинги ўринларни банд этди.

Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш зарурки, университетимизда ижодий имтиҳонларни ота-оналар ва жамоатчилик ёрдамида адолатли, шаффоф ўтказишга жиддий эътибор қаратилди. Натижада биргина мусиқа йўналишига 40 нафар иқтидорли талаба қабул қилинди. Ҳозирда ушбу талабалардан иборат университет ансамбли ташкил этилди. Шунингдек, жисмоний маданият йўналишига 120 нафар (улардан 20 нафари Ўзбекистон, Осиё ва жаҳон чемпионлари) талаба қабул қилинди.

Бундан ташқари, университетда узоқ йиллар самарали фаолият олиб борган академиклар, ўз соҳаси бўйича илм-фан ривожига муносиб ҳисса қўшган, илмий мактаб яратган таниқли олимларнинг ёрқин ва порлоқ хотирасини абадийлаштириш, илмий меросларини тарғиб қилиш, иқтидорли талаба-ёшлар ўртасида илмий-тадқиқот ишлари, илмий мактаблар анъаналарини муносиб давом эттириш мақсадида стипендиялар таъсис этилди.

Университет илмий кенгаши қарорига мувофиқ, 6 нафар иқтидорли талабамиз академик Авлиёхон Муҳаммадиев, академик Ғанижон Абдураҳмонов, Ўзбекистон қаҳрамони, халқ шоири Эркин Воҳидов, Ўзбекистон халқ артисти Таваккал Қодиров ҳамда юртимиз сарҳадларини ҳимоя қилишда мардлик ва жасурлик кўрсатган Бобур Ғаниев номидаги университет стипендияларига сазовор бўлдилар.

Фарғона давлат университети хориждаги 36 олий таълим муассасаси билан ҳамкорлик бўйича шартнома ва меморандумлар имзолаган.

Университетнинг ўқув, илмий жараёнларига 25 мамлакатдан профессор-ўқитувчилар жалб қилинди ҳамда университетимизнинг 18 нафар профессор-ўқитувчиси малака ошириш, 2 нафари магистратурага хорижга юборилди. Бу ҳамкорликлар университетда таълим сифатини оширишга хизмат қилмоқда.

 

Равшан МАҚСУДОВ,

Фарғона давлат университети ректори.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: