Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Iyun 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
27 28 29 30 31 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
27.12.2018

МИЛЛИЙ АРМИЯ ИЛҒОР МУТАХАССИСИ

Муддатли ҳарбий хизматчилар ўртасида илк бор «Илғор мутахассис» кўрик-танлови ўтказилди

Фориш дала-ўқув майдонида Мудофаа вазирлиги миқёсида ўтказилган кўрик-танловдан мақсад муддатли ҳарбий хизматчи, оддий аскарларнинг жанговар вазифаларга масъулият билан ёндашишини, матонат, абжирлик, ташаббускорликларини синашдан иборат бўлди. Замонавий жанг амалиётларида қурол-аслаҳалар, зирҳли ва жанговар ҳарбий техникалардан фойдаланиш, тактик кўникма, экстремал шароитларга бардошлиликни намоён этиш, шунингдек, барча ҳарбий округдан келган сафдошлар билан тажриба алмашиш ушбу кўрик-танлов шартларидан ўрин олди.

Ўз мутахассисликлари бўйича баҳсларга киришган муддатли ҳарбий хизматчиларнинг ҳар бир саъй-ҳаракати офицерлар ҳайъати томонидан назорат қилиб борилди.

— Бу кўрик-танлов давлатимиз раҳбари ташаббуси билан миллий армиямиз қудратини намоён этувчи юқори даражадаги жанговар шайлик, қўшинларнинг ҳар қандай вазият ва шароитда профессионал имкониятга эга бўлишини таъминлаш йўлида олиб борилаётган ислоҳотлар кўламини белгилаб беради, — дейди ҳайъат аъзоси, подполковник Машҳур Аглаев. — Аскарларимиз Т-72, БТР-80, БМП ҳарбий техникалари, ўқотар ва оммавий қирғин қуролларига қарши воситалардан аъло даражада фойдаланди.

— Бу беллашувда қатнашганимдан хурсандман, — дейди Тошкент ҳарбий округи шарафини ҳимоя қилаётган оддий аскар Шертой Сарибоев. — Т-72 русумли танкнинг механик-ҳайдовчиси сифатида яхши кўрсаткичга эришдим. Аскарлар ўз мутахассисликлари бўйича кўрик-танлов шартларига жуда аниқлик билан риоя қилдилар. Ҳар қарич масофа, ҳар миллиметр аниқлик ва ҳар сония рақобати остида кечган муросасиз беллашув чинакам маҳорат кўригига айланди.

— Танловда кўплаб ҳарбий тажрибаларни ўзлаштирдим. Танлов шартлари одиллик ва шаффофлик мезонлари орқали баҳоланди, — дейди Шимолий-Ғарбий ҳарбий округда хизмат қилаётган оддий аскар, БТР-80 ҳарбий техникаси мўлжалга олувчиси Бекзод Абдукаримов. — Келгусида шартнома бўйича ҳарбий хизматда қолиб, Ватанимга хизмат қилмоқчиман.

«Илғор мутахассис» кўрик-танлови баҳслари «Термиз», «Нуристон» ва «Чирчиқ» полигонларида ҳам қизғин кечди.

 

Алибек ОМОНТУРДИЕВ,

шартнома бўйича ҳарбий хизматчи, «Ватанпарвар» газетаси мухбири.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: