Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Sentabr 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 31 1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30 1 2 3 4 5 6
13.12.2018

МАСЪУЛИЯТ КУЧАЙМАСА, ИШИМИЗ ЎЗГАРМАЙДИ

Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши ҳамда Тошкент шаҳар кенгаши хотин-қизларнинг сиёсий жараёнлардаги иштирокини кенгайтириш масалаларига бағишлаб ўтказган семинарда юзаки тадбирлар танқид қилинди.

 

— Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан номзоди кўрсатилган хотин-қизларнинг 5 нафари Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, 471 нафари маҳаллий Кенгашлар депутати, 4 нафари эса Сенат аъзоси ҳисобланади, — деди халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашидаги ЎзХДП гуруҳи аъзоси Фарида Абдураҳимова. — 400 нафардан ортиқ аёллар минтақавий ва маҳаллий партия ташкилотларида турли вазифаларда фаолият юритади. Жумладан, партиямизнинг 4 вилоят кенгаши, 50 га яқин туман, шаҳар кенгашлари ҳамда 4100 дан ортиқ бошланғич партия ташкилотларида хотин-қизлар етакчилик қилмоқда. Мазкур рақамлардан кўринадики, аёлларнинг жамиятдаги ўрни, мавқеи, салоҳияти ошиб бормоқда. Кейинги йилда бўлиб ўтадиган сайловларда ҳам юқори натижани қўлга киритиш учун бугундан ҳаракат қилиш керак.

Олдимизда ниҳоятда синовли йил турибди, — деди Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши сектор мудири Гулшан Асатова. Келгуси йилда бўлиб ўтадиган сайловларга тайёргарликни аллақачон бошлаган бўлишимиз керак эди. Аммо партия ташкилотларида бу масалага бирдек масъулият билан қараляпти, деб бўлмайди. Тадбирлар номига ўтказиляпти, ногиронлиги бўлган шахсларга йилда бир марта ёрдам бериш билан чекланиляпти. Ваҳоланки, биз уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан шуғулланишимиз керак. Тадбирларни ташкиллаштиришда бир томонлама ёндашув кузатилмоқда. Лойиҳалардан амалий натижалар кўзланганига қарамай, фақатгина давра суҳбатлари ташкил этишдан нарига ўтмайдиган партия ташкилотлари ҳам йўқ эмас. Бундай камчиликларга йўл қўйиш ярамайди.

Партиямиз Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази ҳамда Болалар ва оилаларни қўллаб-қувватлаш ассоциацияси билан меморандумлар имзолаган. Шу асосда опа-сингилларимиз манфаатини ҳимоя қилиш, уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини кўтариш мақсадида муайян ишлар амалга оширилмоқда. Аммо бу масалада ҳам партия ташкилотларининг фаолиятини кўнгилдагидек, дея олмаймиз. Ҳали олдимизда вазифалар кўп. Вақт эса кутиб турмайди. Барчамиз якдилликда ҳаракат қилмасак, аҳвол ўзгармайди.

— Энг аввало, жойларда тушунтириш ишларини тўғри олиб боришимиз керак, деб ҳисоблайман, — деди Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси бўлим мудири Дилором Қўзиева. — Айрим туман хотин-қизлар қўмитаси раислари вазифамиз турмуш шароити оғир аёлларга ёрдам беришдан иборат, деб тушунади. Бу билан атрофдагиларда ҳам нотўғри тушунча шаклланишига сабаб бўлади. Аслида қўмита ҳудуддаги қийналган, оғир шароитдаги опа-сингилларимизнинг фаоллигини ошириши лозим. Яъни, бандликни таъминлаши, уларни ижтиомий-сиёсий жараёнларда фаол қатнашишга ундаши керак.

Лекин эҳтиёжманд аёлларга ёрдам берилар экан, деган ўйда у-бу нарса ундириб олиш пайида юрганлар ҳам кўп учрамоқда. Турмуш ўртоғи оламдан ўтган бир аёл уй сўраб қўмитамизга мурожаат қилди. Керакли ҳужжатлар тўпланиб, тегишли рўйхатга киритилди. Навбати етгач, уйли ҳам бўлди. Куни кеча аёлнинг қизи келиб, унга ҳам уй беришимизни сўради. Ажралиш арафасида эканини билдирди. Биз унга кредит олишда кўмаклашишимизни айтдик. Ўз тадбиркорлигини йўлга қўйиш ва даромад манбаини ошириш йўллари хусусида маълумот бердик, амалий ёрдам кўрсатишимизни маълум қилдик. У эса унга фақат уй берсак, шунинг ўзи етарли эканини айтди. Айрим опа-сингилларимиз, афсуски, оиласини сақлаб қолиш, мустақил ҳаракат қилиб, оёққа туриш ҳақида ўйламаяпти. Имкониятлардан фойдаланиб, жамиятнинг фаол қатламига айланишни ният қилмаяпти. Боқимандалик кайфиятига қарши маърифат йўли билан курашишимиз керак.

Ўйлайманки, бу йўлда ҳамкор ташкилотлар билан самарали иш олиб борсак, оналаримиз, опа-сингилларимизга кўпроқ фойдамиз тегади.

 

Маҳлиё АЛИҚУЛОВА,

«Ўзбекистон овози» мухбири.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: