Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Sentabr 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 31 1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30 1 2 3 4 5 6
11.12.2018

ҲУҚУҚ ВА ЭРКИНЛИКЛАРИМИЗ РЎЁБИ

Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши Тошкент давлат иқтисодиёт университетида «Конституция — инсонпарвар демократик ҳуқуқий давлат барпо этиш кафолати» мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси аъзолари, Тошкент давлат юридик университети профессор-ўқитувчилари ва талаба-ёшлар иштирок этди.

Партия Марказий Кенгаши раиси ўринбосари Меҳрожиддин Дархонов Конституциямизнинг мазмун-моҳияти, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни аҳоли орасида кенг тушунтириш масалаларига эътибор қаратди. Ёшларнинг ҳуқуқий билимини оширишда партия ташкилотлари ҳамда депутатлар олдида турган долзарб вазифалар хусусида тўхталиб ўтди.

Бош қонунимизни чуқур ўрганиш, ҳаётимиздаги аҳамиятини англаш, тарғибот-ташвиқот ишларини кенг кўламда олиб бориш муҳим аҳамиятга эга. Айниқса, эҳтиёжманд кишиларни қўллаб-қувватлаш, ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, меҳнат ҳуқуқини таъминлаш масалалари Конституцияда белгилангани партиямиз электорати манфаатларини кафолатлашга хизмат қилмоқда.

— Конституциямизда инсон омили, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатлари олий мақомга кўтарилган, — деди Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзХДП фракцияси аъзоси Хайрулло Рўзметов. — Шунингдек, унда миллий қадриятларимиз ҳам ўз аксини топган. Бу жуда муҳим, деб ҳисоблайман. Чунки инсонпарварлик, бағрикенглик, меҳр-оқибат, ғамхўрлик тамойили асосида шаклланган жамиятда осо­йишталик ҳукм суради.

Масалан, Конституцияда вояга етган, меҳнатга лаёқатли фарзандлар ўз ота-оналари ҳақида ғамхўрлик қилишга мажбур экани белгилаб қўйилган. Қариб, куч-қувватдан кетган инсонга эътибор қаратиш, меҳр бериш орқали унинг ҳаётдан рози бўлиб яшашига ҳисса қўшилади. Фарзандларимизнинг бу ҳақдаги тушунча ва тасаввурини кенгайтиришимиз зарур.

Шунингдек, тадбирда ҳуқуқшунос Алиқул Раҳмонов Ўзбекистон ва Германия Конституцияларидаги асосий тамойиллар, ўзига хос хусусиятларни аниқ мисоллар асосида таққослаб, тушунтириб берди.

Давра суҳбатида депутатлар ёшларнинг Конституция ва демократик ислоҳотлар ҳақидаги саволларига жавоб беришди.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: