Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Mart 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
25 26 27 28 1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 31
04.12.2018

ҲАЁТИЙ ТАКЛИФЛАР ЎРГАНИЛМОҚДА

Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши «Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент фармони ижросини таъминлашда партия ташкилотларининг иштироки» мавзусида семинар ўтказди.

— Маълумотларга кўра, юртимизда 650 минг нафардан ортиқ ногиронлиги бўлган шахс­лар рўйхатга олинган, — деди ЎзХДП Марказий Кенгаши бўлим мудири Акмал Турсунбоев. — Партиямиз Марказий Кенгаши ногиронлар жамиятлари билан ҳамкорликда жойлардаги ҳолатни ўрганиб, одамларнинг ҳаёт тарзи билан яқиндан танишди. Юзма-юз мулоқотлар тизимли йўлга қўйилди. Учрашувлар давомида билдирилган фикр-мулоҳазалар, ўтказилган сўровлар натижаларидан келиб чиқиб, қатор таклифлар тайёрланди. Олий Мажлис Қонунчилик палатасида ишлаб чиқилаётган «Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида»ги қонун лойиҳасига киритиш учун 50 дан ортиқ таклиф умумлаштирилиб, партиямиз фракциясига тақдим этилди.

Шунингдек, ҳудудий пар­тия ташкилотлари ва депутатлар томонидан шаҳар йўловчи транспорти, ижтимоий ва бош­қа инфратузилма объект­ларидан эркин фойдаланиш бўйича ­яратилган шароитлар ўрганилди. Мазкур йўналишда олиб борилган таҳлиллар асосида 67 масала партия гуруҳида, 46 масала доимий комиссияда муҳокама этилди, 33 масала сессияга олиб чиқилди.

Семинарда ногиронлиги бўлган шахсларнинг саводхонлигини ошириш мақсадида олиб борилаётган тадбирлар ҳақида ҳам тўхталиб ўтилди. Вилоят, туман марказларида умумтаълим мактаблари қошида брайль алифбосини ўқитиш бўйича махсус курслар ташкил этилиши устидан назорат ўрнатилгани қайд этилди.

Таъкидландики, партия ташаббуси билан кўтарилган масалалар амалиётга татбиқ этилмоқда. Масалан, ногиронлиги бўлган шахсларга шаҳар йўловчи транспортининг бекат ва йўналишларини овоз ёрдамида эълон қилиш имкониятига эга автобуслар харид қилиш ишлари бошланди. Келгусида ишлаб чиқариладиган миллий енгил автомобиллар ногиронлиги бўлган шахслар фойдаланиши учун мослаштирилган ҳолда, махсус ускуналар билан қайта ­жиҳозланиши борасида ҳам муайян янгиликлар бўлиши кутиляпти.

— Партиямиз томонидан жорий йилнинг 6 ноябридан 6-декабрига қадар «Меҳр улашинг» ойлиги эълон қилинган эди, — деди ЎзХДП Марказий Кенгаши сектор мудири Дурбек Худойқулов. — Ойлик доирасида ҳудудларда меҳнат ярмаркалари, тиббий акциялар, ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда ўз мус­тақил ишини юритиш истагида бўлган фуқаролар учун яратилган имкониятлар ҳа­қида тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда. Шу кунга қадар 125 туман, шаҳарда тадбирлар ўтказилиб, ҳомий ташкилотлар томонидан эҳтиёжмандларга 200 га яқин ногиронлик аравачалари тарқатилди. Бундан ташқари, 10 мингга яқин ногиронлиги бўлган шахслар ҳолидан хабар олиниб, уларга моддий ва маънавий кўмак берилди. Ойлик доирасида беш мингдан ортиқ ногиронлиги бўлган шахслар малакали тиббий кўрикдан ўтказилиб, уларнинг юз нафарига даволаниш учун йўлланмалар берилди.

Шунингдек, давра суҳбатида ногиронлиги бўлган шахс­ларнинг таълим олиши ва банд­лиги, тиббий-ижтимоий реабилитациясини таъминлаш каби масалалар юзасидан таклифлар билдирилди.



DB query error.
Please try later.