15.11.2018

ЖИНОЯТ СОДИР БЎЛДИ!..

Мактаб ўқувчилари талончилик қилди

Жорий йилнинг 12 ноябрь куни Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туман ИИБга тушган ҳужжатларга кўра, Бўстонлиқ туманида шу йил 4 ноябрь куни 2 номаълум шахс, Ғазалкент шаҳрида яшовчи мактаб ўқувчиси А.Д.ни қўлидан «MI-A2-Lite» русумли мобиль телефонини тортиб олиб, воқеа жойидан яширинган.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни содир этганликда гумон қилиниб, Ғазалкент шаҳрида яшовчи, 1-сонли ўрта мактабнинг 10-синфида таҳсил олувчи ўқувчилар Т.А. ва Д.А.лар содир этганлиги аниқланиб, улар ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Фирибгар қўлга олинди

2018 йил 4 май куни Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туман ИИБга тушган ҳужжатларга кўра, 2017 йилнинг июнь ойида Чилонзор туманида яшовчи А.Ҳ. «Киночилар уйи» олдида фуқаро К.У.га Россия Федерациясида 61 000 АҚШ доллари қийматидаги 48 тонна гилос мева маҳсулотларини сотиб беришини ваъда қилиб, ушбу меваларни олиб, ваъдасини бажармагани ва маҳсулот пулини ҳам бермаганлиги кўрсатилган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган эди. Кўрилган чоралар натижасида А.Ҳ. қўлга олинган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

 

Касалхонага олиб кетилаётганда вафот этди

2018 йил 6 ноябрь куни Наманган шаҳар Тўрақўрғон туманида яшовчи Ҳ.А. «Умид» МФЙ ҳудудида жойлашган савдо дўкони олдида ўзаро жанжал оқибатида Наманган шаҳрида яшаган У.А.га пичоқ билан жароҳат етказиб, воқеа жойидан яширинган.

Натижада У.А. касалхонага олиб кетилаётганида вафот этган. Кўрилган чоралар натижасида Ҳ.А. ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Мастлик оқибатида турмуш ўртоғини жароҳатлади

12 ноябрь куни Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида яшовчи, Ў.Қ. маст ҳолда уйида ўзаро жанжал оқибатида турмуш ўртоғи М.С.га тан жароҳати етказган.

Натижада М.С. касалхонага ётқизилган. Ў.Қ. ушланган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Қорамол ўғриси

Жорий йилнинг 2 ноябрь куни Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида Фарғона вилоятида яшовчи фуқаро И.М.га тегишли 1 бош қорамол бозор ҳудудидан ўғирлаб кетилган эди.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Чироқчи туманида яшовчи, фуқаро Ш.А. содир этганлиги аниқланган ва у ушланган.

 

Нилуфар Тураханова,

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси ходими.



DB query error.
Please try later.