Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Iyun 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
27 28 29 30 31 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
15.11.2018

ХОТИН-ҚИЗЛАРГА АМАЛИЙ ЁРДАМ

Чилонзор педагогика коллежида Ўзбекистон ХДП Тошкент шаҳар кенгаши ҳамда Чилонзор туман кенгаши ҳамкорлигида «Хотин-қизларнинг ижтимоий ҳимояси — давлат муҳофазасида» мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Унда ЎзХДП Тошкент шаҳар кенгаши раиси Ҳайдар Бобохонов хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоялаш ишлари тўғрисида сўз юритди.

— Опа-сингилларимизнинг турмуш шароити, ҳаёт тарзи ҳамда қизиқишларини ўрганиш биз учун кундалик вазифага айланган, десам муболаға бўлмайди, — деди у. — Маҳаллаларга, ўқув муассасаларига борамиз. Жойларда хотин-қизларга яратилган шарт-шароитлар билан танишамиз, уларни­ ­ўйлантираётган масалаларга жавоб топишга ҳаракат қиламиз. Шундай тадбирларимиз орқали жорий йилда 84 нафар опа-синглимиз ишли бўлди. Шунингдек, турмуш шароити оғир, уйсиз аёлларга уй-жой олишда йўл-йўриқ кўрсатилмоқда.

— Аҳоли орасига кириб бориш, партия мақсадларини тарғиб этишда турли акциялар, давра суҳбатларининг аҳамияти катта, — деди ЎзХДП Тошкент шаҳар кенгаши сектор мудири Нодира Ғафурова. — Жорий йилда «Ижтимоий кўмак — ташаббускорликка йўл очмоғи керак» акцияси доирасида 6 тумандаги 8 та маҳаллада тиббий кўрик ташкил этилди, 57 нафар опа-синглимизга даволанишлари учун йўлланмалар берилди.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: