Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Mart 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
25 26 27 28 1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 31
15.11.2018

ҲУКУМАТ АЪЗОЛАРИДАН КИМЛАРГА ПАРЛАМЕНТ СЎРОВИ ЮБОРИЛГАН?..

Шуҳрат МАМАДЖАНОВ, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистон ХДП фракцияси аъзоси:

— Тараққиётнинг янги босқичида ислоҳотлар шиддатли амалга оширилмоқда. Ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, маданий-маърифий жабҳалардаги янгиликлар халқимизнинг ижтимоий фаоллигини ошириб, ислоҳотларга дахлдорлик ҳиссини кучайтирмоқда.

Бу борада, албатта, парламентнинг ҳам ўрни тобора ортиб боряпти. Пировардида қабул қилинаётган қонунларнинг мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнига бевосита таъсири янада кучайишига эришилмоқда.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг депутатлик корпуси жорий йилда ҳам халқ билан бевосита мулоқотни изчил давом эттирди. Сайловчилар билан учрашувлар ўтказиб, уларнинг муаммолари билан қизиқди. Қонун ижодкорлиги фаолиятига жамоатчиликни кенг жалб қилиш, шу жумладан, қонун лойиҳаларини фуқароларнинг фикр-мулоҳазалари ва таклифларини ўрганган ҳолда тайёрлаш, кўриб чиқилаётган ҳужжатлар юзасидан аҳоли ўртасида очиқ муҳокамалар ўтказиш амалиётини тизимли тарзда йўлга қўйишга алоҳида эътибор қаратилди.

Шу ўринда айрим далил ва рақамлар хусусида тўхталиб ўтсак. Жорий йилнинг 9 ойида қуйи палатанинг кўриб чиқишида 140 та қонун лойиҳаси (2017 йилда 110 та эди) бўлиб, улардан 112 таси ҳисобот даврида киритилган, 28 таси эса олдинги ҳисобот давридан ўтган. Бундан ташқари, Вазирлар Маҳкамаси томонидан киритилган 1 та Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қарори лойиҳаси кўриб чиқилган.

Таъкидлаш жоизки, 113 лойиҳадан 15 таси янги қонун, 5 таси янги таҳрирдаги қонун, 11 таси халқаро шартномалар ва битимларни ратификация қилишни ҳамда 81 таси айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни назарда тутган қонун лойиҳаларидир.

Йилнинг ўтган даврида қонунчилик ташаббуси ҳуқуқидан фойдаланган ҳолда, Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан 19 та қонун лойиҳаси киритилган.

Ҳисобот даврида 3 қонун лойиҳаси уни киритган қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъекти томонидан чақириб олинган, 7 та қонун лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан рад этилиб, қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектига қайтарилган.

Ўтган даврда парламент қуйи палатасининг қонун ижодкорлиги фаолияти самарадорлигини, қабул қилинаётган қонунларнинг сифати ва асослилигини ҳамда тўғридан-тўғри таъсирини таъминлаш борасидаги ишлар тубдан кучайтирилди. Хусусан, муҳим ижтимоий, социал-иқтисодий аҳамиятга эга қонун лойиҳаларини кўриб чиқишнинг барча босқичида уларни жойларда фуқаролар билан кенг муҳокама қилиш, аҳолининг фикр-мулоҳазаларини бевосита жойига чиқиб ўрганиш ва кўриб чиқилаётган қонун лойиҳаларини шу асосда такомиллаштириш амалиёти тизимли йўлга қўйилди.

Қонун лойиҳалари юзасидан кенг жамоатчилик муҳокамасини ташкил этиш мақсадида улар депутатлар бирлашмалари ҳамда қўмиталар томонидан интернет тармоғига, шу жумладан, Қонунчилик палатасининг расмий веб-сайтига ва ижтимоий тармоқларга жойлаштириб борилди. Улар бўйича кўплаб таклифлар, фикр-мулоҳазалар олинди.

Таъкидлаш керакки, қонун лойиҳаларини жамоатчилик муҳокамасига қўйиш амалиёти, биринчи навбатда, қабул қилинаётган қонунларда сайловчиларнинг манфаатларини янада тўлиқ ифодалашга, ушбу қонунларнинг ҳаётга самарали жорий этилишини таъминлашга хизмат қилмоқда.

Жумладан, 2018 йил 3 июлда қабул қилинган «Медиация тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни фуқаролар ва ташкилотлар ўртасидаги низоларни судсиз ҳал қилишда муҳим аҳамият касб этади. Медиация — низо бўйича муайян келишув тузишга кўмаклашувчи учинчи холис, низода манфаатдор бўлмаган тараф — медиатор иштирокида низони альтернатив ҳал қилиш усулидир. Бунда тарафлар низони ҳал этиш мақсадида қарор қабул қилиш жараёнини тўлиқ назорат қилади. Медиацияни қўллаш, тарафлар — фуқаролар ва ташкилотлар, шу билан бирга, тадбиркорлик субъектларининг вақтини тежашга ва суд харажатларини қисқартиришга имкон беради. Уларда низони судгача олиб бормасдан тез, арзон, қулай жой ва вақтда ҳамда махфий равишда ўзаро мақбул келишувга эришган ҳолда ҳал қилиш имконияти пайдо бўлади. Бунда, тарафлар ўртасида ишбилармонлик муносабатларининг сақланиш эҳтимоли юқори. Тарафларга суд муҳокамаси билан боғлиқ ишлар бўйича адвокатларни жалб этиш, давлат божи ва бошқа харажатларни қоплаш шарт эмас. Шунга кўра, тарафларда юзага келган низони тез ҳал қилиш ва ўзларининг асосий фаолиятини давом эттириш имкони пайдо бўлмоқда.

2018 йил 16 октябрда қабул қилинган «Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни аҳолини иш билан таъминлашда қўшимча имкониятлар яратади. Амалдаги қонун ҳужжатларига (Меҳнат кодекси, «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни) мувофиқ, бандлик соҳасидаги давлат сиёсатини амалга ошириш ва фуқароларнинг тегишли кафолатлар билан таъминланиши Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва унинг жойлардаги бўлинмалари томонидан амалга оширилмоқда.

Кўпчилик мамлакатларда эса аҳолини иш билан таъминлашда хусусий бандлик агентликлари ўзига хос ўрин тутади. Чет элда бандлик соҳасида хизматлар кўрсатувчи хусусий бандлик агентликлари давлатдан мустақил субъект бўлгани ҳолда, корхоналарга (иш берувчиларга) ва иш қидираётган фуқароларга хизмат кўрсатади. Умуман олганда, бундай агентликлар ҳар йили жаҳонда 8 — 10 млн. нафар кишини иш билан таъминлайди.

Хусусий бандлик агентликлари фаолияти йўлга қўйилиши Ўзбекистон аҳолисини ҳам мамлакат корхоналарида, ҳам чет элда иш билан таъминлаш имкониятларини кўпайтириш ва кенгайтириш, давлат хизматлари, хусусий сектор учун бандликка кўмаклашишнинг аниқ механизмини тартибга солиш, иш билан таъминлаш борасида хизматлар кўрсатиш учун тартиб ва шартларни белгилаш, шу жумладан, хусусий бандлик агентликлари, корхоналар ҳамда иш қидираётган шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаш имконини беради.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ўз ваколати доирасида назорат-таҳлил фаолиятини ҳам амалга ошириб келмоқда. Жорий йилнинг ўтган даврида Қонунчилик палатасида 12 та парламент эшитуви ўтказилди.

Шунингдек, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида»ги ҳамда «Парламент назорати тўғрисида»ги Қонунларга мувофиқ, Қонунчилик палатасининг 2018 йилга мўлжалланган «Ҳукумат соати»ни ўтказиш жадвали ишлаб чиқилди ва тасдиқланди. Диққатга молик жиҳати, мазкур амалиёт миллий парламент тарихида илк бор ташкил этилди. Депутатларнинг ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа аҳволи юзасидан олиб борган ўрганишлари ҳамда одамлардан келаётган мурожаатлардан келиб чиқиб, сиёсий партияларнинг қуйи палатадаги фракциялари таклифларига кўра, «Ҳукумат соати»га киритилган саволларга ҳукумат аъзолари жавоб беришди. Хусусан, 1 майда уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирининг ўринбосари ­Ў.Джамалов, соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Б.Юсупалиев, 5 июлда бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Ш.Кудбиев, 7 августда туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси ўринбосари А.Аккулов, 6 сентябрда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Б.Қўчқоров «Ҳукумат соати»да депутатлар саволларига жавоб қайтарди.

Бундан ташқари, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг мансабдор шахсларига 3 та — халқ таълими вазири, соғлиқни сақлаш вазири ҳамда Бош вазир ўринбосари-молия вазирига парламент сўрови юборилди.

Бир сўз билан айтганда, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ўз фаолиятида фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоялаш, аҳолининг манфаатларини муҳофазалаш, сайловчилар ишончини оқлашга ҳар томонлама эътибор қаратиб келмоқда.



DB query error.
Please try later.