Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Oktabr 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
30 1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30 31 1 2 3
15.11.2018

КЕТРИН ОЭЛЛЕРС: ЎЗБЕКИСТОН ЎЗ САЛОҲИЯТИДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНА БОШЛАДИ

Инвестициялар бўйича давлат қўмитасида ЎзбекистонГермания молиявий-техник ҳамкорлиги бўйича ҳукуматлараро маслаҳатлашувларнинг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Унда Германия Федератив Республикасининг иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт федерал вазирлиги бўлим бошлиғи Кетрин Оэллерс, ГФРнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Гюнтер Оверфельд, Германия тараққиёт банки (KfW), Германия Халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) мутахассислари ва мамлакатимизнинг инвестиция, банк-молия, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш, таълим, экология каби соҳалар учун масъул вазирлик ва идоралар вакиллари иштирок этди.

Мажлисни Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Лазиз Қудратов очиб берди.

Таъкидланганидек, мамлакатимизда қонун устуворлигини таъминлаш, жамоатчилик назорати механизмларини ўрнатиш, фуқаролик жамияти институтларининг ролини кучайтириш ва ижтимоий-иқтисодий тараққиёт борасида олиб борилаётган ислоҳотлар кутилган самараларни бермоқда.

Бизда Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари ҳимояси ва таъсирчан ҳукуматни ривожлантириш каби соҳаларда ўз салоҳиятидан самарали фойдалана бошлабди, деган таассурот уйғонди, — деди Кетрин Оэллерс. — Юртингизда амалга оширилаётган ижобий ўзгаришлар икки томонлама муносабатларни янада изчил ривожлантиришга туртки беради.

Мажлисда ўзаро ҳамкорлик натижалари, Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги икки томонлама муносабатларни янада ривожлантириш бўйича лойиҳа таклифлари муҳокама қилинди.

Қайд этилганидек, 2017 йилда ЎзбекистонГермания ҳукуматлараро музокаралар натижаси ва ўзаро ҳамкорлик асосида соғлиқни сақлаш, иқтисодиётни барқарор ривожлантириш соҳаларида қўшма лойиҳалар амалга оширилган. Хусусан, Германия ҳукумати билан соғлиқни сақлаш дастурининг 4-босқичи бўйича ҳамкорлик доирасида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун 11,3 миллион евро ажратилган.

Мажлисда Германия томони мамлакатимизда барқарор иқтисодий ривожланишни таъминлаш, соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги соҳалари, хусусан, пахта етиштиришда янги технологияларни қўллаш, фермерларни молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича янги лойиҳаларни амалга оширишга 26 миллион евро миқдорида маблағ ажратиш режалаштирилганини маълум қилди.

Тадбир доирасидаги сессияларда GIZнинг «Марказий Осиёда иқтисодиётнинг барқарор ривожланиши учун қонун устуворлигини таъминлаш», «Марказий Осиёда профессионал таълим», «Марказий Осиёда савдони соддалаштириш», «Марказий Осиёда иқтисодий ривожланишни таъминлаш учун барқарор ва иқлим ўзгаришига таъсирчан ерлардан фойдаланиш» каби минтақавий лойиҳалар бўйича ҳамкорлик қилиш имкониятлари кўриб чиқилди.

Мажлис натижалари бўйича протокол имзоланди.

 

Малоҳат ҲУСАНОВА,

ЎзА мухбири.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: