13.11.2018

ТОШКЕНТ ГРАН-ПРИСИДА 5-ЎРИН

Суратда: дзюдо бўйича халқаро турнир ғолиби Ҳикматилло ТЎРАЕВ.

Пойтaхтимиздaги «Ўзбекистон» спорт мaжмуaсидa дзюдо бўйичa ўткaзилгaн Грaн-при туркумигa кирувчи хaлқaро турнирдa Ўзбекистон термa жaмоaси aъзолaри 1 олтин, 3 кумуш вa 1 бронзa медaлни қўлгa киритди.

Унда дунёнинг 50 га яқин давлатидан 350 дан ортиқ спортчи совринли ўринлар учун кураш олиб борди. «Ўзбекистон» спорт мажмуасида ўтган беллашувларда ватанимиз шарафини эркаклар ўртасида 28, аёллар ўртасида 23 нафар дзюдочи ҳимоя қилди.

Ҳикматулло Тўраев 73 килограмм вазн ­тоифасида олтин медалга сазовор бўлди. Шунингдек, Диёрбек Ўрозбоев, Сардор ­Нуриллаев ҳамда Бекмурод Олтибоев кумуш, Шаҳрам Аҳадов бронза медали билан тақдирланди. Ушбу натижа билан Ўзбекистон терма жамоаси норасмий ҳисобда 47 мамлакат орасида бешинчи ўринни эгаллади.

 

Шаҳбоз САИДОВ


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: