13.11.2018

ГАЗЕТА ЎҚИГАН ОДАМ ЮТҚАЗМАЙДИ

Элибой ТАНИЕВ, Пастдарғом туманидаги «Умсин момо» фермер хўжалиги раиси, халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгашидаги ЎзХДП гуруҳи аъзоси, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган пахтакор, «Эл-юрт ҳурмати» ордени соҳиби:

— Болалигимдан китоб ўқишни ёқтирганман. Газета мутолаа қилиш ҳам жону дилим эди. Бугун ёшим саксонга яқинлашиб қолди. Қўш олий маълумотли фермерман. Асосий вақтим далада ўтади. Лекин «Ўзбекистон овози», туман ва вилоят газеталарини қўлдан қўймасликка ҳаракат қиламан. Улардан ўзимни қизиқтирган мавзулардаги мақолаларни қидираман. Ҳатто эътиборлиларини оила даврасида муҳокама қиламиз. Ўзимча, фарзандларим ва набираларимнинг газетхонлигини синаб кўраман.

«Ўзбекистон овози» газетасининг ўқувчисига айланганимга 40 йилча бўлди. Ҳар бир сонини қолдирмасдан ўқишни одат қилдим. Негаки, бугун партиямиз аъзолари, ташкилотлари, депутатлик бирлашмалари фаолияти ҳақидаги мақолалардан ташқари, иқтисодиёт, таълим, маданият, маърифат соҳаларида ҳам қизиқарли мақолалар бериб борилади. Шунинг учун ҳам ҳар йили севимли нашримга обуна бўламан. Бу йил ҳам шундай қилдим. Баъзан дўстларим «бу газетага нега бунчалик ихлос қўйгансиз?», деб сўрашганда, «Ўзбекистон овози» билан яқинроқ танишсанг, унга бир умр боғланиб қоласан», дейман уларга фахр билан.

Шу кунларда обуна тўғрисида ҳар хил гаплар қулоғимга чалиняпти. Тўғриси, газета ўқиган одам ютқазмайди. Газета ўқишга кўникмаган киши эса буни тушунмайди.

Меҳнат фаолиятимни ўқитувчиликдан бошлаганман. Кейинчалик қишлоқ хўжалик институтининг агрономия факультетини битириб, туман хўжаликларида бригадир, бўлим бошқарувчиси, жамоа хўжалиги бошқаруви ­раиси вазифаларида ишладим. Севимли нашрим соҳамга оид янгиликлардан ҳам бохабар қилмоқда. Бу йил ҳудудларда сув тақчиллиги сезилди. Бу борада ҳам газетада анчайин сермазмун мақолалар берилди. Мутахассисларнинг фикр-мулоҳазалари, тавсиялари акс этган мақолалар биз фермерларга ҳам қўл келади. Шу жиҳатдан ҳам «Ўзбекистон овози» газетасининг мазмун-мундарижаси мени қониқтиради, деб айта оламан.

Икки таклифим бор: «Сўранг, жавоб берамиз», деган рукн қайта тикланса, оддий одамларга фойдаси кўп тегарди. Шунингдек, ХДП аъзоларининг ибратли ишлари ҳақида ҳикоя қилувчи мақолалар янада кўпайтирилса, яхши бўларди.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: