25.10.2018

ОСИЁ СИЁСИЙ ПАРТИЯЛАРИ

Халқаро конференцияси Бош ассамблеясида ЎзХДП Марказий Кенгаши раиси ўринбосари маъруза қилади

Москва шаҳрида Осиё-Тинч океани минтақаси ва Яқин Шарқдаги 53 мамлакатдан 360 дан ортиқ парламент партияларини бирлаштирган Осиё Сиёсий партиялари Халқаро конференциясининг (ICAPP) 10- Бош Ассамблеяси бўлиб ўтмоқда.

Осиё Сиёсий партиялари Халқаро конференциясининг ўнинчи юбилей йиғилишида 250 дан ортиқ делегация аъзолари иштирок этиши ва ассамблея давомида иштирокчилар жаҳон сиёсатининг долзарб масалаларини, ўзаро манфаатли ҳамкорлик ва яқин қўшничилик муносабатларини муҳокама қилиши режалаштирилган.

Осиё Сиёсий партиялари Халқаро конференциясининг 10-Бош Ассамблеясида бир қатор тадбирлар, жумладан, Аёллар кенгаши бешинчи йиғилиши, Ёшлар қанотининг тўртинчи йиғилиши, Медиа-форуми ва Маданият кенгаши йиғилишлари ўтказилиши режалаштирилган. Шунингдек, Ассамблеяда Лотин Америкаси, Африка ва Европа давлатларидан кузатувчилар иштирок этмоқда.

Ушбу нуфузли тадбирда Ўзбекистон сиёсий партиялари делегацияси аъзолари таркибида Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши раиси ўринбосари Улуғбек Вафоев ҳам иштирок этмоқда. 26 октябрь куни бўлиб ўтадиган бешинчи ялпи мажлисда унинг маъруза қилиши режалаштирилган. Маърузада мамлакатимизда амалга оширилаётган сиёсий ислоҳотлар жараёнида партияларнинг иштироки, ҳуқуқ ва ваколатлари, мақсад ва ғоялари тарғиботи каби масалалар қамраб олинган.



DB query error.
Please try later.