Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31 1 2 3 4 5 6
01.10.2018

ИШОНЧ МАСЪУЛИЯТИ, ҒУРУР КУЧИ

Давлатимиз раҳбарининг биз ўқитувчи ва мураббийларга йўллаган байрам табригини эшитиб, қалбим қувончга тўлди, ўз танлаган касбимдан ғурурланиб кетдим. Кейин матбуотда диққат билан ўқиб чиқдим, шаънимизга айтилган ҳар бир сўздан катта масъулиятни ҳис этдим.

Дарҳақиқат, жамиятнинг бугуни ва келажаги, унинг маданий-маърифий ва маънавий салоҳияти таълим тизимининг қай даражада ривожланганлиги билан белгиланади. Бошқача ­айт­ганда, мамлакатимизнинг ­эр­танги тақдири кўп жиҳатдан ўқитувчи ва мураббийлар меҳнатига боғлиқ. Шу сабабли мамлакатимизда ўқитувчилар меҳнатини қадрлашга, уларга ҳар жиҳатдан ғамхўрлик кўрсатишга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. Айниқса, Президентимизнинг шу йил август ойида «Ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмоний баркамол этиб тарбиялаш, уларга таълим-тарбия бериш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори халқ таълими тизимида кескин ижобий бурилишга асос бўлди. Қарорда педагоглар нуфузини ошириш бўйича белгиланган чора-тадбирларни ўқиб, тўғриси, қалбимиз тўлқинланиб кетди. Мазкур қарор ўқитувчиларнинг обрўсини ошириш, уларнинг дахлсизлигини таъминлаш, яъни хизмат вазифаларига бевосита кирмайдиган ҳар қандай ишлардан озод этиш ва маошини кўтариш, шунингдек, қўшимча рағбатлантирувчи чораларни кўришга қаратилганлиги билан бизнинг кўнглимизни кўтарди, касбимизга меҳримизни, масъулиятимизни янада оширди. Маълумки, муаллимнинг меҳнати шогирдларининг муваффақиятида яққол акс этади. Шукрки, кўп йиллардан буён ўқувчиларим турли кўрик-танловларда, фан олимпиадаларида ҳамда билимлар беллашувининг республика босқичида мунтазам юқори натижаларга эришиб келмоқда. Чинакам мураббий маърифат улашаётган илми толибларидан ҳеч қачон шахсий ёки моддий манфаат кўзламайди. Қарорда ҳудудий, республика ва халқ­аро фан олимпиадаларида совринли ўринларни қўлга киритган ўқувчиларни тайёрлаган педагог кадрларга энг кам иш ҳақининг 5 бараваридан 50 бараваригача миқдорда бир марталик пул мукофоти бериш, таълим ривожига муносиб ҳисса қўшган, давлат мукофотларига сазовор бўлган педагог кадрларни давлат ва хўжалик бошқарув органларига қарашли санаторий-соғ­ломлаштириш муассасаларида имтиёзли шартларда соғломлаштириш тизими кўзда тутилгани машаққатли меҳнатимиз қадр топаётганининг исботи бўлди.

Давлатимиз раҳбарининг табригидаги катта ишонч ва эъзоздан беҳад шодландим ва ўзимда ўзгача шижоатни ҳис қилдим. Қаранг, бизнинг меҳнатимиз қанчалик юксак баҳоланмоқда.

Бизни доимо қўллаб-қувватлаш, барча зарур шароитларни яратиб бериш учун давлатимиз ва жамиятимиз ўзининг бор куч ва имкониятларини бундан буён ҳам аямаслиги айтилмоқда.

Бизнинг зиммамизда ана шундай юксак эътибор ва рағбатга муносиб бўлиш, астойдил меҳнат қилиб, Президентимиз ва хал­қимизнинг ишончини оқлашдек масъулиятли ва шарафли вазифа турибди. Уни муваффақиятли уддалашда табрикдаги сўзлар бизга куч-қувват, ғайрат-шижоат бағишлайди.

 

Бахтинисо ПЎЛАТОВА,

Шайхонтоҳур туманидаги 324-умумий ўрта таълим мактаби директори, ЎзХДП аъзоси.



DB query error.
Please try later.