Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31 1 2 3 4 5 6
01.10.2018

ҚАДРИ БАЛАНДНИНГ ҚАДДИ ҲАМ, РУҲИЯТИ ҲАМ БАЛАНД БЎЛАДИ

Дилором АБДУРАҲИМОВА, Наманган шаҳридаги 26-Меҳрибонлик уйи директори, «Шуҳрат» медали соҳиби:

— Кейинги йилларда мамлакатимизда таълим тизимини чуқур ислоҳ қилиш, педагог кадр­лар меҳнатини қадрлаш орқали келажагимиз ворисларининг таълим-тарбияси ва интеллектуал қобилиятини ривожлантиришга катта эътибор қаратилмоқда. Давлатимиз раҳбари томонидан қатор қарор ва фармонлар қабул қилиндики, бу нафақат соҳа ходимларини, балки фарзандларимиз бахт­ли келажагидан умидвор бутун бир халқимизни қувонтирмоқда.

Президентимизнинг жорий йил 14 августда қабул қилинган «Ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмоний баркамол этиб тар­биялаш, уларга таълим-тарбия бериш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида ҳам педагог кадрларга қатор имтиёзлар белгилаб берилди. Айниқса, умумий ўрта таълим муассасалари ходимларининг базавий тариф ставкалари сезиларли кўтарилгани, алоҳида ютуқларга эришган ўқитувчиларга пул мукофотлари, арзон уй-жой, имтиёзли банк кредитлари, автотранспорт сотиб олиш учун қулайликлар белгилангани ўқитувчилар руҳиятини ниҳоятда юксалтирди. Бу йилги касб байрамимиз ҳам давлат миқёсида ўзига хос тантанаворлик билан нишонлангани қарор ва фармонларнинг амалий ижросидан бир далолатдир.

Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан эса Президентимиз фармонига мувофиқ таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳи давлат мукофотлари билан тақдирланди. Улар сафида мен ҳам борлигимдан фахрландим. Камтарона меҳнатимни юксак қадрлаган давлатимизга, Президентимиз ва бунёдкор хал­қимизга таъзимдаман.

Бу каби ғамхўрликлардан хурсандмиз, аммо уларни суис­теъмол қилишга асло ҳаққимиз йўқ. Эндиликда янада фидойилик билан ишлашимиз зарур. Чунки мамлакатимиз келажаги қатъий ишонч билан биз ўқи­тувчи-педагогларнинг зиммамизга қўйилди. Мен раҳбарлик қилаётган Меҳрибонлик ­уйида 71 нафар ўғил-қиз тарбияланади. Муассасамизда болажонларимиз тўлақонли яшаши, таълим олиши учун барча шарт-шароитлар яратилган.

Янги ўқув йили арафасида тадбиркор ҳамюртларимиз ҳомийлигида муассасамизда умумий қиймати 87 миллион сўмлик ёзги саҳнали томошагоҳ барпо этилди. Мактабимизда алоҳида физиотерапия хонаси ташкил этилгани, бокс, шахмат, тикувчилик, пазандачилик тўгаракларимиз, миллий қўғирчоқ театри, бадиий ўқиш ва сухандонлик тўгараклари ташкил этилгани тарбияланувчиларимиз интеллектуал салоҳиятини ўсишига хизмат қилмоқда. Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ўртасида ўтказилган минифутбол мусобақаларининг республика босқичида жамоамиз биринчи ўринни эгаллагани, касб-ҳунар коллежини тамомлаган икки нафар қизимизга Наманган ­шаҳрининг «Юксалиш» мавзесида қурилган янги уйлардан хонадон ажратилгани, Дилёр ­Абдул­ҳамидовнинг Ўзбекистон ­Миллий университети математика факультетига ўқишга қабул қилингани каби ютуқларимиз эндиликда янада кўпаяди. Бунга асослар етарли.

Кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрликлар, қадру эъзоз бизларни янги ва юксак марраларни эгаллаш учун янада астойдил меҳнат қилишга руҳлантирмоқда.



DB query error.
Please try later.