Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Oktabr 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
30 1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30 31 1 2 3
01.10.2018

КАСБИМ БИЛАН ФАХРЛАНАМАН

Светлана СОН, Қорақалпоғистон Республикаси 1-Меҳрибонлик уйи директори, II даражали «Соғлом авлод учун» ордени соҳиби:

— Таълим тизими бугун шиддат билан ривожланиб бормоқда. Шу аснода ўқитувчи ва мураббийларга муносабат ҳам, талаб ҳам кучаймоқда. Хусусан, Президентимизнинг жорий йил август ойидаги қарорига биноан бошланғич ва юқори синф ўқитувчиларининг маошлари тенг­лаштирилди. Янги йилдан бошлаб мутахассис ўқитувчиларнинг оширилган ойлик иш ҳақи миқдори 54 фоизга, олий тоифали педагогларники эса 64 фоизга етади.

Айниқса, педагог ходимларга намунавий арзон уй-жойлар, автотранспорт воситалари билан таъминлаш мақсадида узоқ муддатли имтиёзли кредитлар берилиши барчамизни бирдек қувонтирди. Бундай эътибор ўқитувчиларнинг бор куч-ғайратини ўғил-қизларимизнинг таълим-тарбиясига қаратишга, таълимнинг сифати ва даражасини замон талаблари асосида оширишга, бу соҳада фаолият кўрсатаётган барча фидойи инсонлар учун муносиб меҳнат шароитларининг яратилишига олиб келмоқда. Куни кеча Президентимизнинг яна бир фармони билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳи мукофотланди. Масъулиятли ва шарафли касб эгаларининг меҳнати яна бир бор эътироф этилди.

Менга қўнғироқ қилиб, зудлик билан пойтахтга, Тошкентга келишим зарурлигини айтишди. Очиғи, мукофотланишим хаё­лимга ҳам келмаганди. Давлатимиз раҳбари томонидан юксак мукофот — II даражали «Соғ­лом авлод учун» ордени билан тақдирландим. Бу 1-октябрь Ўқитувчи ва мураббийлар кунига олган энг катта совғам бўлди. Ўша куни бутун ҳаётим бирма-бир кўз ўнгимдан ўтди. Беихтиёр Олий таълим даргоҳига юксак орзулар билан қадам қўйган палладан тортиб, бугунги кунгача қилган ишларимни сарҳисоб қила бошладим. Энг муҳими, фарзандларим — меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига қилган озгина меҳнатим шунчалик юксак баҳолангани зиммамга катта масъулият юклаётганини ҳис этдим. Шарафли ва масъулиятли касбни танлаганимдан фахрландим.

Шу ўринда ўзим фаолият олиб бораётган 1-Меҳрибонлик уйи ҳақида ҳам тўхталиб ўтсам. Айни вақтда муассасамизда 130 нафарга яқин бола таълим-тарбия олмоқда. Жорий йилнинг ўзида энг замонавий компьютерлар, тикув машиналари олиб келинди. Ҳар бир боланинг қизиқишига қараб, махсус тўгаракларга жалб қилинган. Футбол жамоамиз эса республика ­миқёсида ўтказилаётган мусобақаларда биринчиликни қўлдан бой бермай келяпти. Ишонч билан айта оламанки, менинг болаларим ҳар жиҳатдан ўрнак қилиб кўрсатишга муносиб ўғил-қизлардир. Уларга боқиб, ҳаётим бекорга ўтмаётганидан мамнун бўламан. Ҳар бир ота-она болаларига яхши таълим-тарбия беришни, уларнинг камолотини кўришни ният қилади. Мен ҳам фарзандларим қалбига Ватанга меҳр туйғуларини шакллантиришни, улар ҳар томонлама баркамол инсонлар бўлиб вояга етишини ўйлайман. Шу мақсад йўлида жамоамизнинг ҳар бир аъзоси сидқидилдан меҳнат қилмоқда.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: