Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31 1 2 3 4 5 6
01.10.2018

ҲАМКОРЛИК АЛОҚАЛАРИ ЯНАДА МУСТАҲКАМЛАНАДИ

Мавжуда ҲАСАНОВА, Ўзбекистон ХДП Сурхондарё вилоят кенгаши раиси:

— Истиқлол йилларидан буён Ўзбекистон дунёнинг кўплаб мамлакатлари, жумладан, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлатлари билан ўзаро манфаатли ва тенг ҳуқуқли ҳамкорликни изчил ривожлантириб келмоқда. Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги биз учун устувор соҳаларда амалий ҳамкорлик қилишнинг ғоят муҳим институтидир, Ҳамдўст­лик иштирокчи-мамлакатлари эса бизнинг доимий шерикларимиз, қўшниларимиз ва дўстларимиздир.

Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида сўзга чиққан мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёев жаҳонда жадал ўзгаришлар рўй бераётган, хатар ва таҳдидлар кучайиб бораётган бугунги кунда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги зарурлигини, кўп қиррали ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун муҳим майдон бўлиб хизмат қилаётганини таъкидлади. Саммитда Шавкат Мирзиёев кўп томонлама ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб ва истиқболли йўналишларига тўхталиб ўтди. Ўтган йил Ўзбекистоннинг МДҲдаги фаолиятида янги босқич бўлди. Мамлакатимиз Ҳам­дўстликнинг иқтисодиёт, энергетика, фан ва инновациялар, жиноятчиликка қарши курашиш каби соҳаларни қамраб олган 10дан ортиқ тармоқ органларига қўшилди. Жорий йил бошидан Ўзбекистоннинг МДҲ давлатлари билан товар айирбошлаш ҳажми жадал ўсмоқда. Мамлакатимиз ташаббуслари МДҲ минтақасида савдо, иқтисодиёт, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва бош­қа соҳалардаги алоқаларни ривожлантиришга хизмат қилмоқда.

Дарҳақиқат, Ўзбекистон МДҲ ташкил этилганидан бери иқтисодий интеграция тамойилига қатъий таяниб, давлатлараро муносабатларни янги асосларда ривожлантириш тарафдори бўлиб келган.

Давлатимиз раҳбарининг Ҳам­дўстлик фаолияти истиқболлари ҳақидаги қарашларининг моҳияти шундаки, МДҲ кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантиришнинг энг мақбул шакли бўлиб, мазкур тузилма барча иштирокчи давлатларнинг манфаатларига хизмат қилади.



DB query error.
Please try later.