Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Iyun 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
27 28 29 30 31 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
02.10.2018

БОЙСУНДА ШАМОЛ ЭЛЕКТР СТАНЦИЯСИ ҚУРИЛАДИ

Сурхондарё вилоятини 2019-2030 йилларда ривожлантириш Концепцияси доирасида амалга ошириладиган янги лойиҳа истеъмолчиларга арзон ва ишончли электр энергияси етказиб беради. Уни Туркиянинг «ETKO CO ENERJI A.S» компанияси бунёд этади.

Айни пайтда техник иқтисодий асослари ишлаб чиқилаётган лойиҳани 2020 йилгача фойдаланишга топшириш режалаштирилган.

Мутахассисларнинг фикрича, тоғли туманда шамолдан арзон электр энергияси олиш учун қулай имконият мавжуд. Бу ерда 600 мВт. электр энергияси ишлаб чиқариш қувватига эга бўладиган йирик лойиҳа фойдаланишга топширилгач, Бойсун ва Шеробод туманларидаги истеъмолчиларни муқобил электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш сифати янада ошади, энергия узилишларига тўлиқ чек қўйилади. 100 дан ортиқ янги иш ўрни яратилади.

 

Холмўмин МАМАТРАЙИМОВ,

ЎзА мухбири.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: