Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Aprel 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30 1 2 3 4 5
25.09.2018

Ўзбекистон — Туркия: ҚАРДОШЛАРДАН ҚАРДОШЛАРГА

Туркия парламенти делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи доирасида Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги — ТИКА томонидан юртимиз аҳолисига сифатли тез тиббий ёрдам ва давлат хизматлари кўрсатиш мақсадида 50 та тез тиббий ёрдам машинаси ва 20 та мобиль офис автобуси ажратилди. «Ўзэкспомарказ»да ушбу транспорт воситаларини Соғлиқни сақлаш ва ­Адлия вазирликларига топшириш маросими бўлди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон Исмоилов, Туркия Республикаси Буюк миллат мажлиси раиси Бинали Йилдирим, мамлакатимиздаги тегишли вазирлик ва идоралар, жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Зарур моддий-техник базага эга, қуёш панеллари билан таъминланган 20 та мобиль офис автобуси қатор давлат хизматларини бевосита жойларда, қолаверса, ФҲДЁ ва нотариус хизматларини кўрсатиш имконини беради.

— Бугунги ишларимиз Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифалар ижросига қаратилган, — дейди ТИКА нинг Тошкентдаги ваколатхонаси раҳбари Али Эҳсонбий. — Мазкур стратегияда соғлиқни сақлаш соҳасида тиббий хизмат сифатини ошириш кўзда тутилган. Шундан келиб чиқиб биз тез ёрдам машиналарини янгилаш бўйича ишларни амалга оширдик. Бу машиналар ҳозирча 50 та. Кейинчалик уларнинг сонини янада ошириш бўйича режамиз бор. Мазкур машиналар Туркияда жиҳозланди ва кичик реанимация мажмуасига айлантирилди. Натижада уларда беморни фақатгина бир-жойдан иккинчи жойга олиб бориш эмас, балки унинг аҳволи оғир бўлса, унга реанимация хизмати кўрсатиш имконияти бор.

Шунингдек, биз Самарқандда ишлаб чиқарилган «ISUZU» автобусларини олдик. Тошкент шаҳридаги Турин политехника университетининг истеъдодли ёшлари билан ҳамкорликда университет технопаркида автобусларни қуёш панели билан ишлайдиган кичик офисларга айлантирдик. Уларга эътибор берган бўлсангиз, иккига ажратилган. Уларда ноутбук, принтер, умуман бир офисда бўладиган ҳамма жиҳозлар бор. Ҳурматли Президент ­Шавкат ­Мирзиёев жорий йил бошида ТИКА — Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги раҳбарини қабул қилганида Ўзбекистонда амалга оширадиган дастурлар сонини икки баробарга кўпайтириш юзасидан тавсия берган эди. Биз ўтган 9 ойда 75 лойиҳани амалга оширдик. Бугун биз учун, қардошларимиз учун, лойиҳа ҳамкорларимиз учун катта байрам...

 

Шаҳбоз САИДОВ,

«Ўзбекистон овози» мухбири.



DB query error.
Please try later.