Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31 1 2 3 4 5 6
18.09.2018

ЖИНОЯТ СОДИР БЎЛДИ!..

Пора берувчи ушланди

2018 йил 16 сентябрь куни Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани ИИБ ходими ўз раҳбарига ахборот берди: Жиззах вилояти Зарбдор туманида яшовчи Н.Т. ва Жиззах шаҳрида яшовчи Ю.К.ларга нисбатан қўзғатилган жиноят иши бўйича ўзини Н.Т.нинг тоғаси деб таништирган фуқаро К.Б айбланувчиларга нисбатан қўлланилган қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини бошқа эҳтиёт чорасига ўзгартириш ҳамда жиноят ишини уларнинг фойдасига ижобий ҳал қилиб беришни сўраб пора таклиф қилган. Вилоят ИИБ ва прокуратура ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида К.Б. ички ишлар ходимига 2 млн. сўм пулни пора сифатида бераётганида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

«Қорадори-2018» тадбири

Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ туманида 2018 йил 7 сентябрь куни ички ишлар органлари ходимлари томонидан ўтказилган «Қорадори-2018» тадбири давомида Оқтепа МФЙда яшовчи М.Х.нинг уйидан 1 кг. 154 гр. «марихуана» гиёҳвандлик моддаси топилиб, далилий ашё сифатида олинган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Ўғирлик жинояти фош этилди

Тошкент шаҳар, Миробод туманида яшовчи И.Ё.нинг Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги Янгиовул қишлоғида жойлашган дала-ҳовлисига номаълум шахс девор ошиб ўтиб, «Самсунг» мобиль телефони, 230 минг сўм пул ва кийим-кечакларни ўғирлаб кетган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Хумсон маҳалласида яшовчи Р.С. содир этганликда гумонланиб қўлга олинган.Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

 

Берган ваъдасини тўлиқ бажармади

Тошкент вилояти Янгийўл шаҳри ИИБга шу йил 16 сентябрда тушган ариза ва ҳужжатларга кўра, 2017 йил март ойида Туркистон маҳалласида яшовчи муқаддам судланган Ж.Л. Янгийўл туманида яшовчи А.Х. исмли аёлга унинг «Спарк» автомашинани 6 500 АҚШ долларига сотиб олишини ва пулини бир ярим ой ичида беришини айтиб, алдов йўли билан ишончига киргани ва унга 2 700 АҚШ долларини бериб, қолган 3 800 АҚШ долларини шу кунга қадар бермай келаётгани кўрсатилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Ж.Л. ушланган.Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Кетмон дастаси билан уриб жароҳатлади

2018 йилнинг 8 сентябрь куни Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида яшовчи А.К. маст ҳолатда жанжал чиқариб, ўгай отаси А.С.нинг бошига кетмон дастаси билан уриб жароҳат етказган.

Натижада А.С. касалхонага ётқизилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, А.К. қўлга олинган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

«Матиз»даги йўловчилар манзилга етолмади

Тошкент вилоятининг Қибрай туманида жорий йилнинг 14 сентябрь куни ИИВ Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилаётган «Қорадори-2018» тадбирида Ангрен шаҳрида яшовчи А.А. бошқарувидаги «Матиз» автомашинаси тўхтатилиб, текширилганда, йўловчилар А.Т. ва Г.Р.ларга тегишли 2 та целофан пакетдан 2 кг. 78,24 гр. «марихуана» гиёҳвандлик моддаси топилиб, далилий ашё сифатида олинган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Талончи қочиб кетолмади

Бухоро вилоятининг Когон шаҳрида шу йил 14 сентябрь куни номаълум шахс «Истиқлол» МФЙ ҳудудида фуқаро А.Н.ни куч ишлатиш йўли билан қўрқитиб, 100 минг сўм пули, «Нокия» мобиль телефони ва велосипедини олиб, воқеа жойидан қочиб кетади.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Когон шаҳрида яшовчи муқаддам судланган Р.М. содир этганликда гумон қилиниб қўлга олинди.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Ўзбекистон Республикаси

ИИВ Жамоатчилик ва оммавий

ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.



DB query error.
Please try later.