13.09.2018

ЭЛЕКТОРАТ ВАКИЛИ УЙЛИ БЎЛДИ

— Иккинчи гуруҳ ногирони Зулфия Қожаметова кўп йиллар давомида ижарада яшаб келарди, — дейди «Бестобе» маҳалла фуқаролар йиғини раиси Тимур Жумамуратов. — Дастлаб, вақтинча яшаш учун бошпана қилиб берилди. Аёлга жамоатчилик асосида ёрдамчи ҳам бириктириб қуйилди. Бироқ бу масаланинг тўлиқ ечими бўла олмасди. Шунинг учун, унга депутатлар аралашуви зарур эди.

Халқ депутатлари Нукус шаҳар Кенгашидаги ЎзХДП гуруҳи аъзоси Алишер Реймов Нукус шаҳар ҳокимига, шаҳар «Маҳалла» хайрия жамоат фондига бу масалани ўрганиб чиқиш учун депутатлик сўрови юборди.

— Сайловчилар билан доимо мулоқотда бўлиш, ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳолидан хабар олиш депутатнинг кундалик вазифаларидан бири ҳисобланади, — дейди Алишер Реймов. — Яқинда Зулфия Қожаметованинг уй-жойи йўқлиги ҳақида билдик. Бу зудлик билан ҳал қилиниши керак бўлган масала эди. Кечиктирмасдан тегишли идора ва ташкилотларга депутатлик сўрови юбордим. Нукус шаҳар ҳокимияти томонидан ташкил этилган махсус комиссия унинг шароитини ўрганиб, уй-жойга муҳтожлар рўйхатига киритди.

Мустақиллигимизнинг йигирма етти йиллик байрами арафасида Зулфия Қожаметованинг орзуси ушалди. Армон билан яшаб келаётган аёлнинг кўзларида бахт ва қувонч ёшлари милтиллади. Барча шароитга эга уйнинг бепул берилгани унинг одамларга, ислоҳотларга бўлган ишончини оширганини таъкидлади.

 

Минажатдин ҚУТЛИМУРАТОВ,

«Ўзбекистон овози» мухбири.



DB query error.
Please try later.